ҲАЗОРАСП ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Тумандаги фуқаролар ва ҳайдовчиларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, Ҳазорасп туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмасининг 2020 йил 25 майдаги 1512-сон хатини ҳамда “Ҳазорасп туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг                            6, 25-моддалари  (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 320-модда), “Автомобил йўллари тўғрисида”ги қонунининг 7 ва                                       20-моддалари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 40-сон,              410-модда;), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 370-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016й., 3-сон, 23-модда) асосан

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н :

 Ҳазорасп туман ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмасининг 2020 йил 25 майдаги 1512-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган йўл белгиларини ўрнатишга рухсат этилсин.
  2. “Ҳазорасп туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (О.Саидов)га қарор иловасида кўрсатилган автомобиль йўлларига белгиланган тартибда йўл белгиларини ўрнатиш ва уларни доимий инвентаризациядан ўтказиб бориш вазифаси топширилсин.
  3. Ҳазорасп туман ички ишлар бўлими (Х.Машарипов)га қарор иловасида кўрсатилган ҳудудларда ҳаракатланувчи транспорт воситаларининг мазкур йўл белгиларига қатъий риоя этишини назорат қилиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
  4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 
  5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Ж.Усмонова ва Девонхона мудири Н.Жуманазаров ушбу қарорни “Hazoraspnoma” рўзномасида нашр этилишини, туман ҳокимлигининг веб сайтига жойлаштирилишини ҳамда қоғоз ва электрон шаклда бир кунлик муддатда давлат ҳисобига олиш мақсадида вилоят адлия бошқармасига етказилишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
  6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У.Авазов зиммасига юклатилсин.

 

 

Ҳазорасп туман ҳокими                                                                 У.Машарипов