ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Бугун 10 сентябрь куни Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг навбатдаги йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда депутатлар ва ОАВ ходимлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Кун тартибида туман иқтисодиёт тармоқларига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва бюджет тушумлари ҳажмини ошириш юзасидан белгиланган прогноз кўрсаткичлари ижроси  кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ҳазорасп туманидан ажралган ҳолда Тупроққалъа тумани ташкил этилганлиги муносабати билан Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг 2019 йил 18 декабрдаги “2020 йил Ҳазорасп тумани маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 60-205-сонли қарорига ўзгартириш киритиш, туман ИИБ бошлиғининг ҲП масалалари бўйича ўринбосари А.Бобожановнинг июль-август ойлари давомида амалга оширган ишлари,  туманидаги айрим умумтаълим мактабларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 2020 йил 11 сентябрдан бошлаб янги 2020/2021-ўқув йилини бошлашга рухсат бериш тўғрисидаги (2, 15, 28,32, 38, 39,-сон мактаблар) масалалар кўриб чиқилди.

Муҳокама қилинган  масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Сессияда Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов қатнашди ва сўзга чиқди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.