ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Жумладан, Ҳазорасп туманида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида фаол иштирок этиб, камбағалларни  қўллаб-қувтлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш орқали камбағаллар рўйхатига киритилган оилаларнинг айримларини камбағаллар рўйхатидан чиқариш  тўғрисида, туманда солиқ тушумларининг ўз вақтида ундирилиши, унга оид прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари учун берилган солиқ имтиёзларининг амалда қўлланилиши ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўлаб-қуватлаш бўйича белгиланган чораларнинг амалдаги ижроси тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Шунингдек, туман  ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари подполковник А.О.Бобожановнинг 2020 йилнинг июнь ойи давомида амалга оширилган ишлари, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Ҳазорасп туманида ўтказилган жамоатчилик мониторинги тадбирлари якунлари юзасидан маълумотномаси тўғрисида, туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 2 чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар ҳам кўрилди.

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2020 йил 12 майдаги 10-42/2-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги  масалалар кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар фикри тингланди ва қарор қабул қилинди.