ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ
Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг навбатдаги ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
Ҳазорасп туманида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида фаол иштирок этиб, камбағалларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш орқали камбағаллар рўйхатига киритилган оилаларнинг айримларини камбағаллар рўйхатидан чиқариш ва айримларини рўйхатга киритиш тўғрисида масала кўриб чиқилди.
-
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонасининг туман сектор раҳбарлари ва ташкилотларнинг 2020 йил 2-чорагида мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисидаги, туман маъмурий судининг 2020 йилнинг 6 ойидаги фаолияти юзасидан ахбороти ва туман маҳаллий бюджетнинг 2020 йил 2-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Сессия кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.
Сессия ишида туман ҳокими Ў.Машарипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С. Ходжамуратовлар қатнашди ва сўзга чиқди.
Сессия карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилди.