АЁЛЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

АЁЛЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА 
 
Пандемия даврида Муҳтарам Президентимиз томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор Қарор ва Фармонлар имзоланиб, тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб келинмоқда. 
Бунга жавобан эса тадбиркорлар ҳам иш ўринларини яратиб, кам таъминланган оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича самарали ишлар олиб бормоқдалар.
Ҳазорасп туманидаги "Sirius Selvana" МЧЖ раҳбари Бибисора Атажонова ҳам шундай тадбиркорлардан бири. У бугунги карантин даврида аҳоли фаровонлигини  ошириш, кам таъминланган оилаларнинг турмуш тарзини яхшилашга кўмаклашиш, ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаб, уларга ҳунар ўргатиш  мақсадида  7 нафар хотин-қизларни  ишга жойлаштириб, бандлигини таъминлади.
Тадбиркор Б.Атажонова келгусида яна кўплаб қизларимизнинг  бандлигини таъминлашни мақсад қилган.