ҲАР БИР МУРОЖААТ НАЗОРАТ ОСТИДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳурматли Президентимизнинг “Фуқаролар давлат идоралар учун эмас давлат идоралари фуқаролар учун хизмат килиши керак” деган сўзларига сўзсиз риоя килган ҳолда “Худудгаз Хоразмгаз”  таъминоти филиалига қарашли «Ҳазорасптумангаз» газ таъминоти бўлимимизда ҳам бир қатор амалий ишлар амалга оширилмокда.

Жумладан Ҳазорасп тумани ҳудуддида яшовчи  фуқароларимизнинг табиий газ ва суюлтирилган газ билан боғлиқ муоммаларини эшитиб, уларнинг ечимини топиш мақсадида  бўлим бошлиғи, бош муғандис ва  Суюлтирилган газ бўйича мутахассислар “Худудгаз Хоазм” филиали бош директори томонидан тасдикланган жадвал асосида туманнинг барча қишлоқларида сайёр қабуллари ўтказиб келишмоқда.

Ушбу ўтказилаётган сайёр қабулларда фуқароларга  Давлатимиз томонидан газ истеъмолчиларини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда яратилаётган қулайликлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилиб, газ истеъмолчиларининг мавжуд муаммолари  тингланиб, жойида ҳал қилиниб уларга қонуний асослантирилган жавоблар берилмокда.

Фуқароларимизга мурожаат килишлари учун қулайлик яратиш  мақсадида ва “Ҳазорасптумангаз”  таъминоти бўлимига келиб шахсан учрашиб билмаган фуқароларимизга мурожаат қилишлари учун шароит яратган ҳолда тумангаз бўлимида 33-25-542 ракамли Ишонч телефонлари орқали мурожаатлар қабул қилиниши йўлга қўйилган.  Бундан ташқари ёзма равишда ҳамда бевосита тумангаз бўлимига келиб оғзаки равишда қилинган мурожаатлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси орқали мурожаатлар қабул қилиниб барчаси назоратга олинган.

«Хазорасптумангаз» газ таъминоти бўлимига келиб тушган барча мурожаатлар қатъий назоратга олиниб, ўз муддатларида «Хазорасптумангаз» газ таъминоти бўлими малакали мутахассислари томонидан ижобий ҳал килиш чоралари кўрилмокда.

Аҳолини суюлтирилган ва табиий газ таъминотини яхшилаш борасида Давлатимиз томонидан бир қатор қулайликлар яратилмоқда, яъни истеъмолчиларнинг хонадонларида  бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадиди аҳоли хонадонларини суюлтирилган газ билан таъминлашда, маиший газ баллонларини «Айланма» тарзида тақатилиши «Газ хўжалиги хавфсизлиги» қоидаларига риоя қилган ҳолда «Хазорасптумангаз» газ таъминоти чилангарлари томонидан ўрнатиб берилмокда. Бундан ташқари фуқароларимизни хавфсизлиги учун радиоузел орқали оиласида ёрдамга муҳтож қарияларни ва ёш болаларни газ жиҳозлари билан ёлғиз қолдирмаслик тўғрисида эшиттиришлар берилмоқда.

Шунингдек, табиий газдан фойдаланаётган аҳоли хонадонларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.09.2020 йилдаги №ПҚ4840-сонли  қарорига асосан замонавий ақлли электрон газ ҳисоблагичларнинг газ таъминоти корхонаси томонидан бепул ўрнатиб берилиб табиий газ истеъмолчиларига бир қатор қулайликлар  яратиб берилмоқда.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, Давлатимиз томонидан газ таъминоти соҳасида яратилаётган қулайликлар хамда «Хазорасптумангаз» газ таъминоти бўлими томонидан Хазорасп тумани худудларида ўтказилаётган «Сайёр қабуллар» ларни ўтказишдан кўзланган мақсад газ истеъмолчиларини муаммоларини жойида ижобий ҳал қилиш ва уларни розилигига эришишдир. 

Нилуфар САИДАХМЕДОВА,

 «Хазорасптумангаз» газ таъминоти бўлими “Мурожаатлар билан  ишлаш бўлими”

  етакчи мутахассиси