ҲАР БИР МУРОЖААТ ЭЪТИБОРГА ОЛИНДИ
Автор:
Сабрижамил
Бугун 11 ноябрь куни Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули туман ҳокимлигида ўтказилди.
Қабулда ҳоким фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Мурожатларнинг 11 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Вақт талаб этадиган мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар ҳам бериб ўтилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.