ҲАР БИР КЕКСА АВЛОДГА МУРУВВАТЛИ БЎЛИШ БУРЧИМИЗДИР
Ҳар қандай жамиятнинг ёши улуғ одамларга бўлган эътибори ва ғамхўрлиги унинг маданий даражасини белгилайди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда ёши улуғ кекса инсонларни асраб-авайлаш, эъзозлаш эзгу амалларга бел боғлашдек савобли юмуш дилимиздаги ёруғ ниятларнинг бирига айланиб улгурган ва кексаларга ҳурмат-эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш маънавий ҳаётимизнинг том маънодаги ажралмас қисмига айланган.
Жумладан, бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов “Гулзор” маҳалласида яшовчи 90 ёшни қаршилаган нуроний отахон Рўзимбой ака Каримов ва 87 ёшни қаршилаган Шарифа момо Дурдиеваларнинг ҳолидан хабар олиб, самимий суҳбатлашиб, эсдалик совғаларини топширди.
Бундан хурсанд бўлган Шарифа момо юртимиз тинч –осудалиги ва кексаларини қадрлаган Президентимизнинг соғ-омон бўлишини тилаб дуо қилди. Шунингдек, доимо эзгу амалларни бажариб келаётган туман ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Хулоса ўрнида эътироф этиб ўтиш ўринлики, юртимизда ҳар бир кекса авлодга мурувватли бўлиш биз ёш авлоднинг ҳам бурчимиз, ҳам зиммамизга юкланган вазифамиз эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.