ҲАР БИР ФУҚАРО ИШ БИЛАН БАНД БЎЛСА албатта камбағаллик камаяди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманидаги маҳалла ҳудудларида камбағалликни қисқартириш бўйича секторлар томонидан олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар бугунги кунда яхши самара бераётир.

Буни тумандаги 4 та сектор фаолияти давомида амалга оширилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Чунки, туманда эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилалар ҳисобланган 1204 та оиланинг моддий аҳволини тиклаш борасида амалий ҳаракатлар олиб борилиб, бугунги кунга келиб бу ўз натижасини бермоқда. Яъни камбағал оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон, баъзиларининг коммунал тўловлари, солиқ қарздорлиги ҳомий тадбиркорлар томонидан тўлаб берилибгина қолмай моддий томондан қўллаб-қувватланмоқда.

Аммо “қўлдан берганга қуш тўймас” деганларидек, вақти билан кўрсатиладиган хайрия, мурувват ёрдами муҳтожликка барҳам беришнинг асосий йўли эмас. Шу боис Ҳазорасп туманида туман ҳокими Ў.Машарипов бошчилигида сектор раҳбарлари биргаликда камбағалликни камайтиришнинг самарали йўли бўлган одамларни ишли қилиш, уларга даромад қилиш имкониятини яратиб беришга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Рўйхатга олинган оилалардаги ишга яроқли фуқаролар мавсумий ва доимий иш билан таъминланиб, кўпчилигининг эса уйда бандлигини таъминлаш учун соғин сигир, қўй, парранда, тикув машиналари берилиб, иссиқхоналар қурилиб ва ишлаш учун ер майдонлари ажратилди.

Бу эса фуқароларнинг ўзини ўзи тиклашида манба бўлиб хизмат қилмоқда.

Натижада эса одамларнинг даромад манбалари кўпайиб,  камбағаллик камаймоқда. Яъни улар камбағалликдан чиқарилмоқда. Бундан фуқаролар хурсанд бўлмоқда.

Маҳаллаларда камбағаллар сонининг қисқараётгани ҳам бунинг исботидир.

Ж.Усманова,

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.