“Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон, азиз!” шиори остида ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги байрами олдидан 2-сектор ҳудудида “Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон, азиз!” шиори остида тадбирлар ташкил этилди.
Тадбирлар давомида вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи М.Э.Рўзимов, тармоқ раҳбари Б.К.Джуманиязов ҳамда туман прокурори вазифасини бажарувчи Б.Эшназаровлар томонидан Ҳазорасп туманидаги 2-секторга қарашли "Саноат" маҳалласида "Маҳаллабай" ишлаш борасида ташкил этилган вилоят ва туман Ишчи гуруҳлари аъзолари билан учрашиб, уларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, ушбу маҳаллада 50 нафардан ортиқ умумий амалиёт шифокорлари, патронажлар ва 10 дан зиёд малакали шифокорлар иштирокида бепул "Сайёр тиббий кўрик" ташкил қилинди. 1 ва 2-гуруҳ ногиронларининг яшаш уйларига ташриф буюрилиб, бепул тиббий хизматлар кўрсатилди.
Бундан ташқари, бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилиб, унда 20 нафардан ортиқ фуқароларга ўз соҳалари бўйича ишга жойлашиш ҳақида йўлланмалар берилди.
Аҳоли муаммоларини "Маҳаллабай" ўрганиш натижалари туман Штабида умумлаштиришмоқда ва бу борадаги ишлар давом этмоқда.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.