АҲОЛИ ТОМОРҚА МАЙДОНЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Аҳоли томорқалардан даромад олиш имкониятини кенгайтириш ҳамда сув таъминоти оғир ҳудудлардаги томорқа ер майдонларига сув чиқариш бўйича қўшимча чора тадбирлар амалга оширилмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи бўйича йиғилиш баёнининг 59-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 январдаги 02/1-1862-сонли топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида аҳоли томорқа майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ҳазорасп туманида аҳолининг, айниқса, эҳтиёжманд оилаларнинг томорқа ерларидан унумли фойланиш орқали уларнинг даромад манбасини шакллантириш мақсадида туман молия бўлими томонидан аҳолининг томорқа ер майдонларида сув таъминоти муаммоли бўлган ҳудудларга насос ўрнатиш ишларини ҳамда аҳоли томорқа майдонларининг шўрланиш юқори бўлган ҳудудларида очиқ коллектор тармоқларини тозалаш ишларини амалга ошириш учун маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан жами 120,0 млн.сўм ажратилди.

Жорий йилда август ойига шўрланиш даражаси юқори бўлган ҳудудлардаги 4 та маҳалла фуқаролар йиғинида коллектор тармоқларини тозалаш ҳамда тик (дренаж) қудуқларни таъмирлаш тадбирларига маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 70,0 млн.сўм маблағ ажратилди.

Бунинг натижасида 7 км масофадаги очиқ коллектор тармоғини тозалаш орқали 204 та хонадоннинг 15,1 га томорқа ер майдонидан самарали фойдаланиш имконияти яратилди.

Шунингдек, қанал казиш учун ҳам маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 150,0 млн.сўм маблағ ажратилди.

Бунинг натижасида 0,6 км масофадаги очиқ канал қазиш орқали 511 та хонадоннинг 77,4 га томорқа ер майдонидан самарали фойдаланиш имконияти яратилди.

Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги томорқа ер майдонларига сув чиқариш ва ернинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш орқали аҳоли томорқалардан даромад олиш имкониятини яшхшилаш тадбирларини давом эттириш мақсадида жойларда хатловлар ўтказиш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Юқоридаги топшириқларда белгиланган чора-тадбирлар муҳим ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, уларни амалга ошириш натижасида аҳоли томорқа майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда бу орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш асосида уларнинг моддий фаровонлигини таъминлаш мақсад қилиб қўйилган.

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳазорасп туманида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш”дастурлари доирасида жорий йилда тижорат банклари томонидан ажритилан имтиёзли кредитлар тўғрисидаги
М А Ъ Л У М О Т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги
ПҚ-4498-сонли қарорларига мувофиқ АТ Ҳалқ банки, Микрокредитбанк АТБ ва Агробанк АТБлари томонидан 2020 йилда Ҳазорасп туманида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш” дастурлари доирасидаги лойиҳаларни кредитлашнинг мақсадли параметрлари учун 14,4 млрд.сўм миқдорида ҳудуд аҳолисига имтиёзли кредитлар беришнинг йўналишлари белгиланган.

Жорий йилнинг январ-август ойларида “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш”дастурлари доирасидақонунчиликда тақиқланмаган йўналишлар бўйича 918 та кичик ва йирик лойиҳалар истиқболли деб баҳоланиб, уларга 14,4 млрд.сўмликкредит маблағлари ажратилиши таъминланди.Жумладан:

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 767 та лойиха 11,4 млрд.сўм 799 та янги иш ўрни;

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 62 та лойиҳа 246 млн.сўм 62 та янги иш ўрни;

“Yoshlar – kelajagimiz” дастури доирасида 8 та лойиҳа 1,0 млрд.сўм 16 та янги иш ўрни;

Ҳунармандчиликни ривожлантириш дастури доирасида 58 та 1,6 млрд.сўм 137 та янги иш ўрни;

Маҳаллий ҳокимликлар ҳузуридаги жамғарманинг дастури доирасида 23 та лойиҳа 163.4 млн.сўм 23 та янги иш ўрни;

Шунингдек, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 767 та лойиха 11,4 млрд.сўм 799 та янги иш ўрни яратилиб, 10 хил турдаги лойиҳаларнинг молиялаштирилиши таъминланди. Жумладан:

Чорвачилик йўналиши бўйича 119 та лойиха 1,3 млрд.сўм, паррандачилик йўналиши бўйича 18 та лойиха 957 млн.сўм, асларичилик йўналиши бўйича 1 та лойиха 30,0 млн.сўм, иссикхона ташкил этиш бўйича 420 та лойиха 1,8 млрд.сўм, бошқа қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича 23 та лойиҳа 668,0 млн.сўм; тикувчилик йўналиши бўйича 99 та лойиха 2,5 млрд.сўм, ҳунармандчилик йўналиши бўйича 1 та лойиха 30,0 млн.сўм, хизмат кўрсатиш йўналишлари бўйича 53 та лойиха                  2,6 млрд.сўм, ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича 31 та лойиха 1,5 млрд.сўм ҳамда бошқа йўналишлар бўйича 2 та лойиҳа 32,0 млн.сўмлик кредитлар

Дастур доирасидаги ушбу лойиҳаларнинг истиқболлигини танлаб олиш ва уларга кредит маблағлари ажратилишида:

биринчидан, кам таъминланган оилаларни қамраб олган ҳолда уларнинг даромад топишига қаратилган фаолият йўналишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги;

иккинчидан,“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш”дастурларидоирасида белгиланган фаолият турларига мос келиши;

учинчидан,ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишинига таъсир даражасининг юқорилиги;

тўртинчидан, ҳудудларда камбағалликни қисқартиришда ҳиссаси юқори бўлганлойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилишига алоҳида эътибор қаратилди.

2020 йилнинг қолган даврида дастур ижросининг натижадорлигини таъминлаш ва бу орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини яхшилаш, янги иш ўринларини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

(Ушбу мақола Марказий банк маълумотлари асосида тайёрланди).