АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ҚИЛИШ БУРЧИМИЗДИР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани ҳокими Ў.Машарипов “Алоқали кўл” маҳалласида жойлашган 35-сонли мактабда аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.
Қабулда фуқароларнинг аксарияти ишга жойлашиш, электр энергияси, йўллар таъмири ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар. Фуқароларнинг мурожаатлари тинглангач, тегишли мутасадди раҳбарларга ўрганиб, ҳал қилишлик топширилди.

Жумладан, шу маҳаллада яшовчи Б.Бобожонов телефонда гаплашиш ва интернет тармоғидан фойдланишда муаммолар бўлаётгани ҳақида, Б.Абдуллаева эса маҳаллада боғча зарурлиги борасида мурожаат қилганди. Мурожаатлари тезда ҳал қилиниши бўйича топшириқ берилиб, айни кунларда муаммолар бартараф этилиб, ижобий ҳал бўлди.

Бундан фуқаролар мамнун бўлиб, учрашув чоғида ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Сайёр қабулда Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов иштирок этди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.