АҲОЛИ МАНФААТЛАРИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар моҳиятини чуқур англаган ва зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган ҳар бир раҳбар борки халқ билан мулоқотда бўлиб, фуқаролар муаммоларини ижобий ҳал этиб келмоқда.

Жумладан, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ҳазорасп тумани ҳокими Уктам Машарипов томонидан ўтказиб келинаётган фуқаролар қабулида  ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, ижобий ҳал қилиб келинмоқда. Бундан эса фуқаролар мамнун бўлмоқда. 

Бугун,   ташкил этилган қабулда ҳам фуқаролар туман ҳокимига ўз мурожаатлари билан юзланишди.

Фуқаролар томонидан асосан ичимлик суви ва электр энергияси, газ таъминотини янада яхшилаш, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари билан боғлиқ билдирилган масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди. Қабулда иштирок этаётган ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассалалар вакиллари билан биргаликда билдирилган мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан чоралар белгиланди.

Аксарият мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар бўйича амалдаги қонунчиликка асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Ечимини ўрганиш ва ҳал этиш учун вақт талаб қиладиган муаммолар юзасидан эса масъул шахсларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Қабул жараёнида туман  Халқ қабулхонаси мудири С. Ходжамуратов ҳам иштирок этди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.