АҲОЛИ МАНФААТИ ЙЎЛИДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Эътиборлиси шундаки, олиб борилаётган ислоҳотларнинг барида халқимиз манфаатлари, ҳуқуқ ва бурчлари давлат химояси остига олинган бўлиб, турли бюрократик, сансалорлик ва коррупциянинг олдини олиш, халқимизнинг давлат идораларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.

Мамлакатимизда давлат хизматларини кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсда бошланган ишлар доирасида аҳолига тезкор, қулай ва шаффоф хизматларни ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва ПҚ–3430-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилиб, вилоятларда ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказлари фаолияти йўлга қўйилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 31 январдаги 70-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тўғрисида”ги Низомга асосан, Давлат хизматлари агентлигининг вазифа ва функциялари аниқ белгилаб берилди.

Жорий йилдан бошлаб Давлат хизматлари марказларида аҳолига инновацион технологиялар ва замон талабларига мос равишда кўрсатиб келинаётган хизматлар сони 130 тага етказилди. 2020 йилнинг охиригача хизматлар сонини 160 тага етказиш режалаштирилган. Жумладан, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида навбатдаги қулайлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 182-сон қарори билан “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб, шунингдек, 23 майдаги «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ва дафн маросими учун нафақа Давлат хизматлари марказлари ёки Янгона интерактив давлат хизматлари портали орқали расмийлаштирилиши белгиланди. Ушбу давлат хизматлари яқиндагина кўрсатилишига бошланган бўлишига қарамасдан мурожаатларнинг сони кундан кунга кўпайиб бормоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2020 йилнинг 19 май куни “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5997-сонли Фармони имзоланган бўлиб, унда Адлия вазирлигига ҳам бирқатор вазифалар юклатилди.

Хусусан, Фармон билан жорий йил якунига қадар электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизматлари улушини 12 фоизга етказиш, аҳолига Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган янги хизматлар сонини 15 тага оширишнинг юклатилиши ушбу йўналишда амалга ошираётган ишлармизни янги босқичга чиқарилишига, энг асосийси аҳолига қулайлик яратилишига хизмат қилади. Ушбу вазифаларнинг ижросини таъминлаш борасида таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига туман давлат хизматлари маркази томонидан жами 28437 та давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, тасдиқланган режа-жадвалга асосан “Сайёр давлат хизматлари” кўрсатилиши натижасида, 2020 йилнинг 1 январдан, 1 сентябргача туман Давлат хизматлари маркази томонидан 19 та ана шундай давлат хизматлари кўрсатилди.

Ҳазорасп туман Давлат хизматлари марказида аҳолига тезкор, шаффоф, сифатли давлат хизматларини кўрсатиш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, маҳаллаларда яшовчи аҳоли сони, эҳтиёжи туман марказларидан узоқлигини таҳлил қилиш асосида Ҳазорасп тумани олис ва чека худудларда сайёр давлат хизматларини кўрсатмоқда.

Умуман олганда давлат хизматлари марказининг асосий мақсади, аҳолига турли тўсиқларсиз ва ортиқча ҳужжатларсиз давлат хизматлари кўрсатишдан иборатдир. Давлат хизматлари маркази томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бари юртдошларимизнинг давлат хизматларидан кўнгли тўлиб ва унумли фойдаланишлари йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатлардир. Зеро Президентимиз таъкидлаганларидек, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим”.

 

Фарход НАЗАРОВ,

Ҳазорасп туман давлат хизматлари маркази директори вазифасини бажарувчиси.