АҲОЛИ МАНФААТИ ЙЎЛИДА


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тўғрисида”ги Низомга асосан Ҳазорасп тумани молия бўлими томонидан 2020 йил январь ойида жами 1397 нафар кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафаклар тўланаётган бўлса, бу кўрсаткич июль ойига келиб 1801 нафарга етди. Бу тумандаги мавжуд оилаларнинг 4.3% ни ташкил килди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони 3-бандига асосан Республикада 2020 йил  1 августдан бошлаб 2020 йил якунига қадар 14 ёшгача болалари бўлган эҳтиёжманд нафақа олувчи оилаларнинг сонини, бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олувчи эҳтиёжманд оналарнинг сонини ҳамда моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларнинг сонини 1.2-2 баробаргача ошириш режалаштирилган.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда тумандаги жами ижтимоий нафақа олувчилар сонини 1801 нафардан 8334 нафарга ёки умумий ҳисобда йил якунигага бориб 11 баробарга ошириб нафақа олувчи оилалар сонини тумандаги мавжуд оилалар сонига нисбатан 14% етказиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сонли “Каронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармонига асосан “Тўлаш муддати 2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган болалари бўлган оилаларга ва бола парвариши билан шуғулланадиган оналарга нафақа тўлаш навбатдаги 6 ой муддатга (бола тегишлича 2 ёш ва 14 ёшдан ошмаган ҳолатда) давом эттириш” кўрсатилган бўлиб, 2020 йил апрель ойидан 2020 йил сентябрь ойигача бўлган муддатда жами 479 нафар кам таъминланган оилаларга жами 362.442.000 сўм ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пуллари хамда 67.400.000 сўм ун ва қолипли нон сотиб олиш учун компенсация пуллари тўлаб берилди.

Ўзбекистон Республикасининг Бош Вазири A.Aриповнинг 2020 йил 8 июлдаги №33 “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар тайёрлаш бўйича” Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида туман маҳаллий бюджетининг заҳира жамғармаси манбалари ҳисобидан туман ҳокимининг фармойишига асосан қўшимча манбалар ҳисобидан 158.4 млн сўм маблағ ажратилиб, Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмасига замонавий пулсоксиметр “SP02” тиббиёт аппаратлари замонавий кислород кансентрарорлари ҳамда шахсий ҳимоя воситалар олиб келинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4652 сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4695 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида коронавирус пандемияси билан курашаётган ходимлар учун бугунги кун ҳолатига Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмасига 536.3 млн сўм, Ҳазорасп туман санитария-эпидемиология осойишталик марказига 838.2 млн сўм маблағ ажратилган.

Бу яратилган имкониятлар ва кўрсатилаётган ёрдамларнинг барчаси аҳоли фаровонлиги ва манфаати йўлидадир.

Ш.Жуманиязов,

Ҳазорасп туман молия бўлими мудири.