АҲОЛИ ЯРАТИЛГАН ҚУЛАЙЛИКДАН МИННАТДОР
Ҳазорасп тумани ҳокими У.Машарипов Хоразм вилояти ҳокимининг 2020 йил 1 февралдаги “Хоразм вилоятида кўчма савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 45қ-сонли қарор ижроси юзасидан, туман маҳаллаларида ўрнатилган контейнер-дўконлари фаолиятлари билан танишиб, ўз тадбиркорлигин йўлга қуйиб, бандлиги таъминланган фуқаролар ва аҳоли билан учрашди ва самимий суҳбатлашди.
Тадбиркор Оғабек Абдуллаев контенер-дўкон очишга ёрдам берган ва тадбиркорлик билан шуғулланишга имконият яратиб берган туман ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдирди ва келгусида тадбиркорлигини кенгайтириш истаги борлигини айтди. Аҳоли ҳам маҳаллаларида яратилган бундай имкониятдан хурсанд эканликларини билдирдилар.
Албатта, бугун фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида туманда олиб борилаётган ишлар таҳсинга сазовордир.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.