ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!

Юртимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан туманимиз бўйлаб «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жумладан, бугун 1-сектор ҳудудидаги “Қиртепа” маҳалласида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида  тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Ўктам Машарипов қатнашди ва истиқлолимиз тақдим этган тенгсиз неъмат – тинчлик ва хотиржамлик, кейинги йилларда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган илоҳотлар, хусусан, “Обод маҳалла” дастурига тушган “Қиртепа” маҳалласида олиб борилган жараёнлар ҳақида  гапириб, барчани яқинлашиб келаётган байрам билан қутлади

Туманимизнинг таниқли санъаткорлари томонидан жаранглаган куй-қўшиқлар,   жажжи болажонларнинг рақслари тадбир иштирокчиларига янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир давомида маҳаллада етиштирилаётган маҳсулотлар кўргазмаси ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиш қилинди.

  Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.