ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ
Президентимиз томонидан шу йил 2 августда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига биноан, мазкур қутлуғ санага бағишлаб ўтказилажак барча тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!”, деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳолда ўтказилиши белгиланди.
Тумандаги “Шовот” маҳалласида ўтказилган маданий-маърифий тадбир ҳам “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Ў.Машарипов қатнашди ва барчани яқинлашиб келаётган байрам билан қутлади.
Шунингдек, тадбир давомида маҳалла фуқаролар йиғини раислари учун кўргазмали семинар ҳам ташкил қилинди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.