ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари кўтариники кайфиятда бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, бугун “Шовот”, “Ўзбекистон”, “Боғдор” маҳаллаларида янгиланаётган Ўзбекистон тараққиётидаги туб ислоҳотларга бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирларда тарғибот гуруҳи меҳмонлари билан биргаликда туман ҳокими Ў.Машарипов ва Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратовлар ҳам иштирок этди.

 

Меҳмонларни ёшларимиз қўлларда нон-туз ва гулдасталар билан кутиб олишди.
Барчага кўтаринкилик бахш этувчи тадбирлар давомида бешта муҳим ташаббус йўналишлари доирасида кўргазмалар намойиш этилди.

Таниқли ва туманимизнинг истеъдодли санъткорлари ва ёш ижодкорлар томонидан айтилган куй-қўшиқ ва шеърлар, юртимиздаги юксалишларни акс эттирувчи видеолавҳалар барчада катта таассурот ва кўтаринки кайфият улашди.

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.