ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Туманда 2020 йилда инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этилганлиги ҳолати ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогнозларининг бажарилиши ҳамда ҳудудлар бўйича 2021 йилда янги иш ўринларни ташкил қилиш ва уларни сақлаб қолишнинг аниқ механизмларини назарда тутувчи таклифлардан иборат аниқ манзилли чора-тадбирлари мухокамаси тўғрисида

Мамлакатда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш, аҳоли билан мулоқот тизимини йўлга қўйиш, аҳоли турмуш даражаси ва бандлигини ошириш, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.05.2020 йил ПҚ-4702 сонли қарори қабул қилинган.

Қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг чуқур таҳлил қилишда истиқболга йўналтирилган мақсадли дастурларни ижроси комплекс баҳоланмоқда. Юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Туманда 2020-2022 йилларга мўлжалланган Ҳудудий инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирларини таъминлаш мақсадида умумий қиймати 842,1 млрд.сўм бўлган 156 та лойиҳалар киритилган ва 1330 та янги иш ўринлари яратилиши белгилаб олинган. Жумладан:

Саноат соҳаси - умумий қиймати 277,5 млрд сўм бўлган 23 та лойиҳа 152 та иш ўрни.

Хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича - умумий қиймати 168,2 млрд сўм бўлган 62 та лойиҳа 454 та иш ўрни.

Қишлоқ хўжалиги - умумий қиймати 396,4 млрд сўм бўлган 71 та лойиҳа 724 та иш ўрни.

2020 йилнинг январ-декабр ойларида умумий қиймати 398,9 млрд сўм бўлган 119 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 810 та янги иш ўринлари яратилиб, маҳаллий бюджетга кўшимча 6,7 млрд.сўмлик манбаалар яратилган.

2020 йилда амалга оширилмай қолган саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалик йўналишларидаги лойиҳалар умумий қиймати 374,9 млрд.сўм бўлган
37 та лойиҳада 399 та янги иш ўринлари 2021 йилда ишга туширилиши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

2021 йил учун янги ҳудудий дастур доирасида туманда умумий қиймати 517,3 млрд. сўмлик 102 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 1267 та янги иш ўринларини ташкил қилиш режалаштирилган. (лойиҳаларни шакллантириш давом этмоқда).

Бугунги кунда Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиниши тадбииркорлар ва ишлаб чиқарувчилар учун катта шарт шароит яратиб келинмоқда.

Пичоқчи қишлоғи “Зиёлилар” маҳалласи ҳудудидан кичик саноат зонаси учун 4 га ер майдони ажратилган бўлиб, ҳозирда Электр энергия, табиий газ ва ичимлик суви, канализация тармоқларини қуриш ишлари давом этмоқда. Ушбу ҳудудадаги зона 31 та лотга бўлинган бўлиб, ҳозирда лойиҳалар шакллантирилмоқда. Ушбу лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 1000 дан зиёд ишчи ўринлари яратилишига эришилади.

Шунингдек, “Алокали кўл” маҳалласи ҳудудида 15 га ер майдонида кичик саноат зонаси ташкил қилиниши, ушбу ҳудуднинг 3 гектарида ёшлар саноат зонаси ташкил қилиш кўзда тутилган. Ҳозирда лойиҳа ҳужжатлари тайёрланмоқда. Тез кунларда бу ишларни якунлаб ушбу ҳудудда истиқболда 75 та лойиҳаларни шакллантириш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳаларни 2021-2022 йилларда ишга тушириш мўлжалланган бўлиб, 2000 дан зиёд ишчи ўринларини яратиш кўзда тутилмоқда.

Бугунги кунда туманимизда ўртача аҳоли сони 193667 минг кишини ташкил қилади. Меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 99047 минг киши, улардан иқтисодий фаол аҳоли 72270 минг, банд аҳоли 64016 минг, расмий секторда бандлар 18742 минг, норасмий секторда бандлар 45274 минг (шундан 16333) хорижда), иқтисодий нофаол аҳоли эса 26777 минг кишини ташкил этмоқда. Ишсизлар 8254 минг нафар, шундан Ишсизлик даражаси 11,4%ни ташкил қилади.

2020 йилда доимий янги иш ўринларини ташкил этишнинг йиғма прогноз параметрларига асосан 1845 та иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, амалда жами 1954 та янги иш ўринлари яратилган.

Шундан; Ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига режа 715 та бўлиб, амалда 785 тага;

- кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига режа 590 та бўлиб, амалда 611 тага;

- якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига режа 420 та бўлиб, амалда 481 тага;

- ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига режа 168 та белгиланган бўлиб, амалда 312 тага бажарилган.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига 2020 йил давомида 6224 нафар фуқаро мурожаат қилиб, уларга марказлар томонидан 5491 та хизматлари кўрсатилган.

Жумладан, жамоат ишлари жамғармасига ажратилган маблағлар ҳисобидан жами 5227 нафар аҳолини жамоат ишларига жалб қилинган ва уларнинг иш ҳақи тўлови учун Жамоат ишлари жамғармасидан 3381,9 млрд.сўм тўлаб берилган.

2020 йил давомида туман аҳоли бандлига кўмаклашиш маркази ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда жойига чиқиб ўтказилган ўрганишлар давомида “Темир дафтар”га киритилган ишсиз ва кам таъминланган оилалар томонидан шахсий томорқасига иссиқхона қуришга, айрим хонадонларда экин экиш учун кўчат ва уруғликларга, айримларида эса томорқа ерларини суғоришда муаммолар мавжудлиги ва суғориш воситаларига эҳтиёжи борлиги маълум бўлганлиги инобатга олган холда 172 нафар ишсиз ва камбағал оилаларга шахсий ва дала томорқасида енгил типдаги иссиқхона қурилиши учун, экин экишга уруғлар ва кўчатлар харид қилиниши, суғориш воситаларини ҳарид қилиш учун 383,5 минг.сўм давлат жамғармасидан субсидия маблағлари берилган.

Ҳудуддаги тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан жорий йилнинг 2020 йилда 188 нафар ишсиз фуқароларга тадбиркор фаолиятини бошлашлари учун уларга 167,7 минг. сўмлик  субсидиялар ажратилиб давлат рўйхатидан ўтказилган.

Шу билан бир қаторда туманда 2021 йил ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган алоҳида дастур ишлаб чиқилган.

2021 йилда доимий янги иш ўринларини ташкил этишнинг йиғма прогноз параметрлари жами янги иш ўринлари ташкил этиш 2062 нафарни ташкил қилади.

Шу жумладан:

- 279 таси инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий инфратузилма ҳисобига. Шундан;

- 242 таси ҳудудий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;

- 37 таси ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш.

- 1783 таси кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни  ривожлантириш ҳисобига. Шундан;

- 976 таси кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш;

- 807 таси якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш:

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази тамонидан 2021 йил мобойнида 1651 нафар фукароларни бандлигини таьминлаш режалаштирилган.

Юқорида белгиланган кўрсаткичларни жорий йилда масъул ташкилотлар ҳамда сектор раҳбарлари билан биргаликда бажариш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича дастур параметрларини ўз муддатларида сифатли бажариш чораларини кўриш ҳамда муаммоли лойиҳаларни аниқлаб ишга тушириш чораларини кўриб бориш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 799-сонли қарорига асосан хориждан қайтиб келган ва иш топишда қийналаётган ишсиз меҳнат бозорида тенг рақобатлаша олмайдиган ва “Аёлар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган 2550 нафар ишсиз фукароларни хак тўланадиган жамоат ишларига жалб килиш, шу жумладан ишсиз ва камбағал оилаларга шахсий ва дала томорқасида енгил типдаги иссиқхона қурилиши учун, экин экишга уруғлар ва кўчатлар харид қилиниши ва суғориш воситаларини харид қилиш учун
398  нафарига 1425,0 минг сўмлик субсидия ажратиш кўзда тутилган.

2021 йилда ишсиз фуқароларни тадбиркорлик сифатида рўйхатдан ўтиши учун 188 нафар фуқарога 167,7 минг сўм, квотадан ортиқ ишга қабул килиш учун 6 нафар фуқарога 32,1 минг сўм, малака оширишга сарфланадиган 24 нафар фуқарога 21,4 минг сўм, томорқа ер эгалари учун ажратилган 180 нафар фуқарога 1204,2 минг сўмлик субсидиялар ажратилиши режалаштирилмоқда.

Ишсиз ва иш билан банд бўлмаган меҳнат бозорида тенг рақобатлаша олмаган 346 нафар фуқарога ишсизлик нафақаси тўлаш белгиланган.

Кун тартибидаги масалани мухокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгашининг 52-сессияси

 Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

 1. “Туманда 2020 йилда инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этилганлиги ҳолати ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогнозларининг бажарилиши ҳамда ҳудудлар бўйича 2021 йилда янги иш ўринларни ташкил қилиш ва уларни сақлаб қолишнинг аниқ механизмларини назарда тутувчи таклифлардан иборат аниқ манзилли чора-тадбирларни тасдиқлаш тўғрисида”ги масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиевнингҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Туманда 2020 йилда инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этилганлиги ҳолати ва аҳоли бандлигини таъминлаш прогнозларининг бажарилиши ҳамда ҳудудлар бўйича 2021 йилда янги иш ўринларни ташкил қилиш ва уларни сақлаб қолишнинг аниқ механизмларини назарда тутувчи таклифлардан иборат аниқ манзилли чора-тадбирлари Дастури маъқуллансин ва тасдиқлаш учун Халқ депутатлари вилоят Кенгашига киритилсин.
  2. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (З.Оллақулиев) ва туман ҳокимининг ўринбосари (Ғ.Саттаров) 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил қилиш ва уларни сақлаб қолишнинг аниқ механизимларини назарда тутувчи таклифлардан иборат ҳамда инвестиция лойиҳаларни жалб қилган ҳолда Ҳазорасп туманини мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар Дастурининг бажарилишини таъминласин.
  3. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усмонова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (З.Оллақулиев) ва “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича” доимий комиссияси раиси (Қ.Назаров) зиммасига юклатилсин.

   Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаш раиси, туман ҳокими        У.Машарипов

 

ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг Ҳазорасп туманидаги 24-, 48- ва 53-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига тақдим қилган номзодларни кўриб чиқиш тўғрисида

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрда ПФ-6108-сон Фармони қабул қилинган бўлиб, ушбу Фармонга асосан 2021 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий қилинган.

Бунда: умумтаълим муассасаларининг бўш директор лавозимлари учун ҳудудий халқ таълими бошқармалари киритган номзодлар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танловдан ўтказилиши;

умумтаълим муассасаси директорлиги учун номзодлар танловда тегишли умумтаълим муассасаси кўрсаткичларини келгуси 3 йилда юқори даражага олиб чиқиш бўйича ўз дастури (кейинги ўринларда — 3 йиллик дастур) билан иштирок этиши;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлов натижаларига кўра умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинлаш учун энг яхши 3 йиллик дастур эгаси шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олиниши ҳамда лавозимга тайинлаш учун ҳудудий халқ таълими бошқармаларига тақдим этилиши;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан танлаб олинган номзод ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан умумтаълим муассасаси директори лавозимига тайинланиши;

умумтаълим муассасаси директори йил якуни бўйича халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари ва жамоатчилик вакилларига 3 йиллик дастурнинг ижроси юзасидан ҳисобот бериши ва ҳисобот натижасига кўра унинг фаолиятига халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан баҳо бериб борилиши белгилаб қўйилган.

Ушбу Фармон топшириғи юзасидан Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашига тумандаги 24-, 48 ва 53-сонли умумаълим мактаблари директори лавозимларига номзодлар тақдим қилинган.

2020 йилнинг 24 феврал кунги Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 51-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрда ПФ-6108-сон Фармони талаблари асосида Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг Ҳазорасп туманидаги 24-, 48- ва 53-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига тақдим қилган номзодларини кўриб чиқиб, директорликка номзодлар тақдим қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Сессия давомида Кенгаш томонидан ушбу масалани шаффофлик асосида, демократик тарзда кўриб чиқиш мақсадида туман Кенгашининг 5 нафар депутатларидан иборат махсус гуруҳ тузилиб, махсус ишчи гуруҳига 24-, 48 ва 53-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига киритилган номзодларнинг ҳозирги иш фаолиятларини ҳамда кейинга 3 йиллик дастурларини ҳар томонлама ўрганиб, таҳлил қилиб, бир ҳафта ичида Кенгашнинг навбатдаги сессияси мухокамасига киритиш вазифаси топширилган эди.

Кун тартибидаги масалани ҳамда Махсус ишчи гуруҳинингг 24-, 48 ва 53-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига киритилган номзодлар бўйича ахборотини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгашининг 52-сессияси

 Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

  1. Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармасининг Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашига 24-, 48 ва 53-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига киритган номзодларининг ҳозирги иш фаолиятлари ҳамда кейинга
    3 йиллик дастурлари бўйича Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларидан тузилган махсус ишчи гуруҳининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг 24-, 48 ва 53-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига киритган номзодлари Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашида кўриб чиқилган деб ҳисоблансин.
  3. Тумандаги 24 ва 48-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига танланган номзодларнинг Дастурларини тинглаб, депутатларнинг таклиф ва мулоҳазаларига асосан 24-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорлигига Хўжаназарова Мақсуда Каримовна ҳамда 48-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорлигига Бектурдиев Ўктам Рустамович номзодлари маъқуллансин ва тасдиқлаш учун вилоят халқ таълими бошқармасига тақдимнома киритилсин
  4. Тумандаги 53-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига танланган номзодларнинг Дастурларини тинглаб, депутатларнинг таклиф ва мулоҳазаларига асосан 53-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорлигига кўрсатилган номзодларнинг барчаси маъқулланмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин ва вилоят халқ таълими бошқармасига 53-сонли умумий ўрта таълим мактаби бўйича номзодларни қайтадан кўриб чиқиб, Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашига номзодлар тавсия қилиш бўйича ёзишма киритилсин.
  5. 5. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усмонова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  6. 6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.

 Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси, туман ҳокими             У.Машарипов

 

ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб- қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижроси тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони қабул қилинди.

Муҳтарам Президентимиз жорий йилнинг 10 февраль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Дастурнинг ижросини ҳар бир бандини сўзсиз таъминлаш ҳамда 2021 йил олдимизда турган вазифалар тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, видеоселектор йиғилишида мамлакатимизда давлат ва жамиятни янада ривожлантириш билан боғлиқ энг асосий йўналишлар, барча даражадаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари учун устувор бўлган вазифалар аниқ белгиланди.

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастури 5 та бўлим 273 та банддан иборат бўлиб, биринчи, давлат бошқаруви йўналиши бўйича – 19 та, иккинчи, суд-ҳуқуқ йўналиши бўйича – 18 та, учинчи, иқтисодиёт йўналиши бўйича 113 та, тўртинчи, ижтимоий соҳа йўналиши бўйича 93 та, бешинчи – ташқи сиёсат ва хавфсизлик йўналиши бўйича 30 та банддан иборат вазифалар белгилаб олинган.

Дастур чора-тадбирларининг ижросини таъминлаш учун 29 трлн. 493 млрд. сўм, 2 млрд. 600,4 млн. АҚШ доллари ва 57,5 млн. евро миқдорида маблағ сарфланиши режалаштирилган.

 Шундан: - Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари маблағлари
19 трлн. 475 млрд. сўм ва 2,4  млн. АҚШ доллари;

- Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари 1 трлн.  395,0 млрд. сўм ва 850,4  млн. АҚШ доллари;

- ижрочилар ва хайрия ташкилотлари маблағлари  292,8 млн. сўм ва
15,3 млн. евро;

- тижорат банкларининг кредитлари 6 трлн. 560,0 млрд. сўм ҳамда Халқаро ташкилотлар, молия институтлари маблағлари ва беғараз ёрдам
1 трлн. 770,0 млрд. сўм,  1 млрд. 747,6 млн. АҚШ долларни ва 42,2 млн. еврони ташкил этади.

Фармонда белгиланган устувор вазифаларни Ҳазорасп туманида сўзсиз ижросини таъминлаш ҳамда 2021 йил амалга ошириш лозим бўлган Йўл харитасини тасдиқлаш лозим. Давлат дастурини туманда ижросини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Ушбу комплекс чора-тадбирлар режасидан келиб чиқиб, қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширилади:

Биринчидан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг 3 та устувор йўналишлардан иборат бўлимдаги топшириқлар ижросини таъминлаш талаб этилади.

Хусусан, қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижроси, Халқ депутатлари туман, шаҳарлар ва  туманлар Кенгашлари котибиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳаллий ижро ва вакиллик органлари фаолиятини яхшилаш, Хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги мавқеини янада ошириш, Маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш.

Иккинчидан, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг 5 та устувор йўналишлардан иборат топшириқлар бўйича - транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва халқаро андозалар асосида такомиллаштириш, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштириш, Аҳоли осойишталигини таъминлаш ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимини жорий қилиш ишларини фаоллаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатадиган ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади ҳамда Давлат органлари ва ташкилотларини ҳуқуқий таъминлашни янада такомиллаштириш мақсадида юридик хизмат кўрсатиш марказларини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қарори лойиҳасига таклифлар берилади.

Учинчидан, иқтисодиётни ривожлантиришнинг 15 та устувор йўналишлардан иборат топшириқлар бўйича 2021 йил учун белгиланган туманнинг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича прогноз параметлари ва чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади.

Жумладан, туман иқтисодиётини барча тармоқларда ўстириш, энг аввало, рақобатдош корхоналар сонини ошириш, кичик саноат зоналари ва тадбиркорлик субъектларини янгидан ташкил этиш, энг асосийси лойиҳаларни амалга оширишда хорижий инвестицияларни кўпайтиришга оид манзилли чора-тадбирлар амалга оширилади.

Шунингдек, “маҳаллабай” иш тизими асосида камбағалликни қисқартириш, ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш ҳамда уларни муаммоли масалаларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ишларини давом эттирилади.

Тўртинчидан, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг 4 та устувор йўналишлардан иборат топшириқлар бўйича туманда ёш авлодга боғча, мактабларда сифатли таълим-тарбия беришни, уларни жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун  барча зарурий шароитлар билан таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширилади.

Жорий йилда ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳар бир раҳбарнинг эътибор марказида бўлади.

Барча сектор раҳбарлари ҳар ҳафта камида икки кун уюшмаган ёшлар билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ўрганади. Энг аввало, уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

Хусусан, “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ташкил этилади.

“Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёш бириктирилади.

Туман ёшлари ўртасида тадбиркорликка қизиқишни уйғотиш, уларнинг тадбиркорлик қилиш истакларини амалга ошириш мақсадида туман ҳудудида
3 гектар майдонга эга “Ёшлар” кичик саноат зоналари ташкил этилади.

Асосий мақсад туманда ёшлар билан кўпроқ суҳбат қуриш орқали уларнинг муаммо ва таклифларини ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Бешинчидан, Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги 2 та устувор йўналишлардан иборат топшириқларни ижросини таъминлаш хусусан, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида аҳолининг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, Чет элда истиқомат қилаётган ватандошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик салоҳиятини ошириш жараёнларига фаол жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш юзасидан барча зарурий чораларни кўрилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2020 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ҳазорасп тумани Кенгаши

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича туман ҳокимининг ўринбосарларининг ахборотлари маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар статегиясини “Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги 2020 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонини амалга ошириш бўйича Йўл харитаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи (З.Оллақулиев) туман ҳокиминининг ўринбосари - туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи (Ғ.Саттаров) масъул ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда:

 туман иқтисодиётини барча тармоқларда ўстириш, энг аввало, рақобатдош корхоналар сонини ошириш, кичик саноат зоналари ва тадбиркорлик субъектларини янгидан ташкил этиш, энг асосийси лойиҳаларни амалга оширишда хорижий инвестицияларни кўпайтиришга оид манзилли чора-тадбирлар амалга оширсин;

Шунингдек, “маҳаллабай” иш тизими асосида камбағалликни қисқартириш, ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилалар, аёллар ва ёшлар билан манзилли ишлаш ҳамда уларни муаммоли масалаларини ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ишларини давом эттирсин.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (З.Оллақулиев) туман ҳокимининг ўринбосарлари (У.Авазов, Ғ.Саттаров, Ғ.Мадияров, А.Дусчанов, М.Эшчанов), туман ҳокимлиги гуруҳ ва бўлим раҳбарлари, туман ҳокими ёрдамчи ва маслаҳатчилари (Г.Матмуратова, Ш,Хасанова, Э.Ўктамов) қуйидаларни ўз муддатларида сўзсиз ижросини таъминласинлар:

Хусусан, қонун ижодкорлиги фаолияти ва қонунлар ижроси, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти фаолияти самарадорлигини ошириш, маҳаллий ижро ва вакиллик органлари фаолиятини яхшилаш, хотин-қизларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги мавқеини янада ошириш, маҳалла институти фаолиятини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни юксак савияда ўтказиш;

- қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг йўналишларидаги топшириқлар бўйича - транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва халқаро андозалар асосида такомиллаштириш, аҳоли осойишталигини таъминлаш ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган тизимини жорий қилиш ишларини фаоллаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятига бевосита таъсир кўрсатадиган ҳужжатларни тизимлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

- ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг 4 та устувор йўналишлардан иборат бўлимдаги топшириқлар бўйича туманда ёш авлодга мактабгача таълим муассасаси, мактабларда сифатли таълим-тарбия беришни, уларни жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб улғайиши учун барча зарурий шароитлар билан таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

- бунда ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи ҳар бир раҳбарнинг эътибор марказида бўлади.

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, вазмин, ўзаро фойдали ва конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги 2 та устувор йўналишлардан иборат топшириқни ижросини таъминлаш хусусан, “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида аҳолининг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, чет элда истиқомат қилаётган ватандошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик салоҳиятини ошириш жараёнларига фаол жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш юзасидан барча зарурий чораларни кўриш.

  1. Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари, депутатлар йўл харита ижросини таъминлаш юзасидан депутатлик назорати ўрнатсинлар.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Я.Қутлимуратовга ҳар ойда “Ёшларни қўллаб - қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботларни эшитишни ташкил этсин.
  3. Ушбу Қарор ижросини таъминланишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.

 

Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси, туман ҳокими                     У.Машарипов

 

ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан туман ҳокимлигининг ҳисоботини атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И

 Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Ўктам Рустамовичнинг Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Ҳазорасп туман махаллий бюджетининг 2021 йил бошига шаклланган маблағлар ҳисобидан жами 308 817 840 (уч юз саккиз миллион саккиз юз ўн етти минг саккиз юз қирқ) сўм маблағ ажратилсин.

 Жумладан:  янгидан қурилиб фойдаланишга топширилган туман махалла фуқаролар йиғинлари биноларига кадастр хужжатларини тайёрлатиш харажатлари учун махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига 7500000 (етти миллион беш юз минг) сўм;

 - Богот туманлараро иқтисодий судининг 14.11.2019 йилдаги хал қилув қарорига асосан Хазорасп тумани Сулаймон қалъа махалласи худудида жойлашган “Хоразм Кафолат Савдо” акциядорлик жамиятига қарашли омборхона биносини давлат манфаатлари учун бузиб олиниши натижасида юридик шахс “Хоразм Кафолат Савдо” аксиядорлик жамиятига етказилган моддий зарарни қоплпш компенсация тўлови учун туман ҳокимлигига
301 317 840 (уч юз бир миллион уч юз ўн етти минг саккиз юз қирқ) сўм маблағ ажратилсин.

Туман молия бўлими (Ш.Жуманиязов)га ушбу қарордан келиб чиқиб кўрсатилган маблағларни режалаштириш учун туман маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.

Ҳазорасп туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.

Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия (Қ.Назаров) зиммасига юклатилсин.

 Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси, туман ҳокими             У.Машарипов