ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 2-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 2-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан таклифни атрофлича муҳокама қилиб, Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И

  1. Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Ўктам Рустамовичнинг Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 2-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин
  2. Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режасини орттириб бажарилган қисмидан 54 000 000 (эллик тўрт миллион) сўм маблағ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тартибда ўтказилган мажлис баёни                     16-бандига асосан туман ҳокимлиги ходимларининг иш самарадорлиги ва маъсулиятини ошириш учун уларнинг меҳнатини моддий жихатдан қўллаб қуватлаш мақсадида ажратилсин.
  3. Туман Молия бўлими (Ш.Жуманиязов)га ушбу қарордан келиб чиқиб, кўрсатилган маблағни режалаштириш учун туман маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин
  4. Ҳазорасп туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи в.б (А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
  5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохатни амалгаошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаров зиммаларига юклатилсин.

 Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг депутати, сессия раиси                               Б.Қосимов

 

ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Ҳазорасп туманида солиқ тушумларининг ўз вақтида ундирилиши, унга оид прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, Пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари учун берилган солиқ имтиёзларининг амалда қўлланилиши ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган чораларнинг амалдаги ижроси тўғрисида

 Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги 589-сонли қонуни асосида Ҳазорасп тумани бўйича 2020 йилнинг 1-ярим йиллиги учун бюджетнинг даромадлар қисмига маблағ йиғиш бўйича 49,2 млрд.сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 50,6 млрд.сўмга ёки 102,8 фоизга бажарилган. Жумладан, 2020 йилнинг II-чораги учун бюджетнинг даромадлар қисмига маблағ йиғиш бўйича 20,9 млрд.сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 22,0 млрд.сўмга ёки 105,2 фоизга бажарилган.

Солиқ тўловчиларнинг бюджет олдидаги солиқ қарздорлиги 2,3 млрд.сўмни ташкил қилиб, йил бошидаги 4,2 млрд.сўмга нисбатан 1,9 млн.сўмга қисқартирилган.

Солиқ тўловчилар томонидан тақдим қилинган солиқ ҳисоботларини ўрганиш ва тахлил қилиш асосида уларнинг 627 тасидан хато ва камчиликлар аниқланиб, тузатилган ҳисоботлар олиниши натижасида бюджетга 19,5 млрд.сўм қўшимча ҳисобланган. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1520 нафар яширин иш ўринлари легаллаштирилган, туман бўйича фаолиятини тўхтатиб қўйган 3012 та корхоналарнинг фаолиятлари қайта тикланган.

Инқироз даврида мамлакат иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича Президент томонидан қабул қилинган 5 та Фармонлар билан тумандаги тадбиркорлик субъектларига 161,1 млрд.сўм солиқ имтиёзлари берилган ва 123,1 млрд.сўм солиқларини тўлов муддатлари кейинги муддатларга узайтирилган.

Бюджетга қўшимча манбаларни жалб қилишда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, солиқ тўловчилар томонидан тақдим қилинган солиқ ҳисоботларини ўрганиш ва тахлил қилиш асосида уларнинг 627 тасида хато ва камчиликлар аниқланиб, тузатилган ҳисоботлар олиниши натижасида бюджетга 19,9 млрд.сўм қўшимча ҳисобланган. Шундан 438 та ҳолатда мавжуд 14,1 млрд.сўм ортиқча тўловлар қисқартирилган бўлса, 189 тасидан бюджетга қўшимча 5,8 млрд.сўм ундирилган.

Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 561 нафар фуқаролар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олиниб, уларга 56,1 млн.сўм даромад солиғи ва 125,1 млн.сўм ижтимоий солиқ ҳамда фаолиятини вақтинча тўхтатган 302 нафар якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолияти қайта тикланиб, уларга 30,2 млн.сўм даромад солиғи ва 67,3 млн.сўм ижтимоий солиқ ҳисобланиб, давлат бюджетига ундирилиши таъминланган.

Туманда бюджетга белгиланган прогноз кўрсаткичларини ижросини таъминлаш, қўшимча даромадларни сафарбар қилиш, Пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари учун берилган солиқ имтиёзларининг қўлланилишини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши

 Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И :

Ҳазорасп туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Ж.Рўзимовнинг туманда солиқ тушумларининг ўз вақтида ундирилиши, унга оид прогноз кўрсаткичларининг бажарилиши, Пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари учун берилган солиқ имтиёзларининг амалда қўлланилиши ҳамда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган чораларнинг амалдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Туман солиқ ва молия органлари бошлиқлари туман депутатлари билан биргаликда:

- туман бюджетга белгиланган прогноз кўрасаткичларини ҳар ойда сўзсиз бажариб борилишини таъминласин;

- туманда бюджетга қўшимча солиқ тушириш борасидаги мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда солиқ тушириш резервларини тўлиқ ишга солиш чоралари кўрилсин;

- туманда солиқ ҳисоботлари тўлиқ тахлил қилган ҳолда тегишли чора-тадбирлар кўриб, бюджетга қўшимча тушумларни кўпайтириш борасидаги мавжуд камчилик ва муаммолар бартараф этилсин;

- солиқ бўйича қарздорликни мажбурий ундириш, давлат фойдасига ўтказилган мол-мулкларни сотиш ҳисобидан бюджетга даромад тушириш борасида назоратни кучайтириш бўйича тизимли вазифаларини амалга оширилсин;

- инқироз даврида мамлакат иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлаш бўйича тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлардан тўлиқ ва тўғри фойдаланилиши таъминлансин.

  1. Тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари бюджет ва мақсадли жалғармалар олдида солиқ мажбуриятини бажаришга, солиқларни тўлиқ миқдорда ва ўз вақтида тўлаб боришга масъул эканликлари, солиқ қарздорлигига йўл қўймасликлари лозимлиги таакидлансин. Солиқ қарздорлигига эга корхоналар эса ушбу қарздорликларни қисқа муддатда, йил якунига қадар тўлиқ бартарфа қилишлари лозимлиги бўйича шахсий жавобгар бўлишлари белгилаб қўйилсин.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Қ.Назаров, халқ депутатлари туман Кенгашларининг тегишли доимий комиссиялари билан биргаликда бюджетга қўшимча тушумлар ошириш, пандемия даврида тадбиркорлик субъектларига берилган имтиёзлардан самарали ва тўғри фойдаланилиши устидан мунтазам назоратини ўрнатсинлар ва доимий комиссиялар мажлисларида муҳокама қилиб борсинлар.
  3. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Қ.Назаровлар зиммасига юклатилсин.

 Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг депутати, сессия раиси                               Б.Қосимов

 

ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари А.О.Бобожановнинг            2020 йилнинг июн ойи давомида амалга оширган ишлар тўғрисида

 Ҳазорасп тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимида, жами    48 нафар ходим фаолият олиб бормоқда, шундан профилактика инспекторлари   44 нафарни, ҲПБ аппарат ходимлари 4 нафарни  ташкил қилади.  Туман ҳудудида жами 44 та маҳалла бўлиб, шундан 2020 йил июн ойи давомида 34(32) та маҳаллаларда жиноят содир қилинишига йўл қўйилмаган, 2020 йил 6 ой давомида жами 108 та, 2019 йил 6 ой давомида эса жами 62 та жиноят содир қилинишига йўл қўйилган. Тумани ҳудудида Ғ.Ғулом, Бешта,  Боғдор маҳаллалари криминоген вазияти оғир маҳаллалар сифатида топилиб, маҳалла раиси, миллий гвардия ходимлари ҳамда профилактика инспекторлари ҳамкорлигида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш юзасидан профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.     

Туман ҳудудида 2020 йил 16 мартдан карантин эьлон килинганлиги сабабли туман ҳудудида фуқароларни карантин коидаларига риоя қилишлари юзасидан  44 та маҳаллаларда овоз кучайтиргичлар орқали тарғибот ишлари олиб борилган  бўлишига қарамасдан, каратин қоидаларига амалга қилмасдан маска тақмасдан юрган жами 546 та ҳолат аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва жаримага тортилган.  Фуқаролар уйларида қолиб томорқа ерларини экишлари ва фойдали меҳнат билан шугулланишлари, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир қилмасликлари юзасидан профилактик тушунтириш ишлари овоз кучайтиргичлар орқали кўчаларда автомашиналар билан харакатланиб тушунтирилмоқда. Ҳозирги кунда коронавирус касаллигида гумон қилиниб, жами   35 хоналарда жами 190 нафар, шундан, 1 та Турон мега строй МЧЖда 52 нафар фуқаролар карантинга олиниб, уларнинг барчасига тушунтириш ишлари олиб борилган. Бундан ташқари Коронавирус бўйича махсус комиссия топшириқларига асосан Ҳазорасп тумани ҳудудидаги “Ҳазорасп деҳқон бозори” МЧЖ, “Ҳазорасп наватор бозори” МЧЖ ҳамда “Ҳазорасп улгуржи савдо комплекси” АЖда карантин қоидаларига риоя қилишлари бўйича тушунтириш ишлари радио узел ва ИИБ ходимлари жалб қилинган холда олиб борилмоқда.  Туман ҳудудида профилактик ҳисобда турган муқаддам судланган шахслар томонидан жиноят содир қилишларининг олдини олиш мақсадида А.Бобожонов томонидан жами 104 нафар муқаддам судланган шахсларнинг, шундан 14 нафар рухий тажаввузкор касаллар томонидан жиноят содир қилинишининг олдини олиш мақсадида ўзи ёки оила аъзолари билан учрашиб, карантин даврида мухтожлиги ёки ишсизлигини ўрганиб, уларнинг мухтожларига маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ёрдам кўрсатилмоқда.  Бундан ташкари туман ҳудудига киришда пост ташкил қилиниб ушбу постларда дизинфекция қилиш ва келаётган транспорт воситаларини кириши назоратга олинган. Ҳазорасп туман ИИБ да жами 56  нафар маьмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи шахслар ҳисобда туриб, шулардан 6 ой давомида жами 56 нафарига нисбатан маьмурий назорат ўрнатилган, ҳозирда 53 нафари маъмурий назорат остида туради. Ушбу йўналишда бўйича ишлар давом қилдирилиб келинмоқда. Ҳазорасп тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари А.О.Бобожановнинг 2020 йил июн ойи давомида амалган оширилган ишлар юзасидан берган ҳисоботини  атрофлича муҳокама қилиб, Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

 Қарор қилади:

Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари А.О.Бобожановнинг 2020 йилнинг июн ойида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва коникарли деб ҳисоблансин.

  1. 2. Туман худудида барча корхона ва ташкилотлар, муассасалар, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига:

- маҳаллаларда коронавируснинг тарқалишинг олдини олиш ва фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилишларини туманда ташкил қилинган ШТАБ ходимлари билан ҳамкорликда ташкиллаштириш;

- туман ҳудудида 4 та асосий секторларга бўлиниб, ҳудуддаги ижтимоий криминоген вазиятни барқарор тутиб туришга қаратилган профилактик тадбирлар амалга ошириш ва маҳаллалардаги мухтож оилаларни ҳамкорликда аниқлаб, уларни озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини маҳалла ва оилаларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи билан ҳамкорликда туманда ташкил қилинган жамғарма ҳисобидан таъминлаш чораларини кўриш вазифалари топширилсин.

  1. 3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосарлари ва Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар ҳавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

                                Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутати сессия раиси                                               Б.Қосимов

 

ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Ҳазорасп туманида ўтказилган жамоатчилик мониторинги тадбирлари якунлари юзасидан маълумотномаси тўғрисида.

2020 йилнинг 25 июн куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Ҳазорасп туманида жамоатчилик мониторинги тадбирлари ўтказилган.

Мониторинг тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сонли қарори билан               2020 йил учун тасдиқланган Инвестиция дастурига асосан “Саноат” маҳалласида сув тақсимлаш марказини реконструкция қилиш ва сув тармоқларини қуриш бандини ўрганиш;

Дастурга асосан Саноат ҳудудидаги сув таъминоти мавжуд бўлмаган 31-сон мактабда тузсизлантирувчи қурилма ўрнатилиши ҳолатини ўрганиш;

Шунингдек, ҳудудда йўллар, электр таъминоти ва бошқа ижтимоий муаммоларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилган.

Ҳазорасп туманида 44 та маҳаллада 33230 та хонадон мавжуд бўлиб, шулардан ичимлик сувига уланган абонентлар сони 6785 тани, яъни            20,4 фоизни ташкил этмоқда. Тумандаги 44 та маҳалланинг 24 таси, яъни    54,4 фоизи ичимлик суви таъминотига уланмаган.

 

Ичимлик суви таъминоти мавжуд бўлмаган маҳаллалар:

 

Маҳаллалар номи

МФЙ аҳоли сони

МФЙ хонадон сони

Абонентлар сони

1

Амударё МФЙ

3450

642

9

2

Қиртепа МФЙ

5118

719

0

3

Жувархос МФЙ

4142

530

0

4

Алоқали кўл МФЙ

5605

1320

0

5

Юқори Шовот МФЙ

3260

505

0

6

Карвак МФЙ

3472

561

4

7

Буюк аждодлар МФЙ

3985

741

0

8

Янги обод МФЙ

8653

946

0

9

Оқ майдон МФЙ

4267

797

0

10

Истиқлол МФЙ

5350

866

7

11

Шодухуррам МФЙ

4105

640

0

12

Янги ҳаёт МФЙ

4651

678

1

13

Буюк сиймо МФЙ

4329

670

0

14

Боғуроғлар МФЙ

4004

556

0

15

Ўзбекистон МФЙ

7380

1440

5

16

Тўртта МФЙ

1555

960

1

17

Қовунчи МФЙ

3980

712

0

18

Зехнли МФЙ

3650

420

0

19

Мустақиллик МФЙ

3285

567

0

20

Ширин қудуқ МФЙ

3215

250

0

21

Темирчи маскани МФЙ

3958

474

0

22

12 Нарвон МФЙ

5849

937

4

23

Жувондур МФЙ

6170

969

3

24

Минготлиқлар МФЙ

4221

675

0

 

Саноат маҳалласида сув тақсимлаш марказини реконструкция қилиш ва сув тармоқларини қуриш ишлари ҳолати бўйича:

Ҳудудда 4230 нафар аҳоли, 701 та хонадон, 653 та ичимлик суви абонентлари мавжуд.

Инвестиция дастурига асосан “Саноат” маҳалласида сув тақсимлаш марказини реконструкция қилиш ва сув тармоқларини қуриш учун                  2724,3 млн.сўм ажратилиши белгиланиб, 2020 йил 1 июн ҳолатига               1075,0 млн.сўм молиялаштирилган, 1000,7 млн.сўм маблағ ўзлаштирилган, йиллик режа (2724,3 млн.сўм)га нисбатан 39,5 фоиз.

Объектда реконструкция ишлари “Хива қурилиш комплекс” корхонаси томонидан олиб борилмоқда. Объектда қурилиш ишларини ташкил этиш бўйича Манзилли дастур тасдиқланиб, объект октябр ойига топширилиши режалаштирилган.

Амалга оширилган ишлар бўйича:

Ҳудудда линия бўйича 7 км. сув қувурлари янгидан ётқизилган, 34 та колодец ўрнатилган. Режа бўйича яна 5,8 км.сув қувурлари ҳамда 23 та колодец ўрнатилиши режалаштирилган.

“Саноат” маҳалласида сув тақсимлаш марказида 3 та сув резервуарларининг бетон ишлари тугатилган, назорат пункти биноси, насос станция жойлашадиган бинолар реконструкция қилинган ва 1 та очколи хожатхона янгидан қурилган.

Ҳозирда бинонинг ташқи деворини пардозлаш ишлари, 3 та резервуарнинг сув қувурларини янгилаш, янги трансформатор ўрнатиш ишлари ҳамда ички қисмда тратуар ва яшил майдонларни барпо этиш ишлари давом этмоқда.

Кўчаларда сув қувурлари ва колодецлар ўрнатилган жойларда асфальтлар бузилиб, ўринлари текисланмаган. Ушбу ишларни ўз вақтида тегишли масъул ташкилотлар томонидан жойида бартараф этилмаса, юк ва оғир турдаги транспорт воситаларининг қатнови натижасида мавжуд ички йўлларнинг ҳолатига ҳам катта таъсир этиш эҳтимоли катта.

  Тумандаги 31-сон мактабга тузсизлантирувчи қурилмани ўрнатиш ҳолати бўйича:

Туман ҳудудида ичимлик сув таъминоти мавжуд бўлмаган 6 та мактабга тузсизлантирувчи қурилмаларни ўрнатиш Инвестиция дастурига киритилган.

31-сон мактабда қурилмани ўрнатиш ишлари “Эко инновацион технология” хусусий корхонаси томонидан олиб борилмоқда.

Жумладан, 31-сон мактабнинг олдидаги ҳовлисида тузсизлантирувчи қурилмани ўрнатиш жойи ҳозирланган, қудуқ қазилиб, қувурлар ўрнатилган. Қурилма ўрнатиладиган жойда бетон ишлари қилинган.

Фақат қурилмани ўрнатиш, электр ишларини олиб бориш, қурилма атрофини ўраш ишлари қилиниши лозим. Шартнома имзоланмаганлиги боис қурилмани ўрнатиш ишлари кечикмоқда. (Хоразм вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ИКга мурожаат қилинган).

Саноат ҳудудидаги йўллар, электр таъминоти ва бошқа ижтимоий масалалар бўйича:

Мониторинг тадбирлари давомида бир қатор камчиликлар ва муаммоли ҳолатлар аниқланган. Ҳудудда қарийб 15 км. йўл таъмирталаб ҳолатда. Мазкур ҳудуд жорий йилги “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларида назарда тутилмаган.

Ушбу ҳолат ўтган йиллар давомида “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари бўйича режаларни белгилашда, тегишли масъуллар томонидан нисбатан туман марказига яқин ҳамда муаммо ва камчиликлари камроқ ҳудудлар киритилганлигини кўрсатмоқда.

Маҳалла фаоллари томонидан “Мустақиллик” маҳалласининг “Боғи эрам”  кўчасидаги электр симёғочлари муаммоси анча вақтдан буён ечимини топмаётганлиги билдирилган. Мазкур кўчада аҳоли хонадонларига электр симлари қўлбола ёғоч устунлар билан ўтказилган. Ушбу ҳолат турли авария ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. Шу ердаги аҳоли билан мулоқот жараёнида ушбу масала юзасидан электр тармоқлари идорасига бир неча бор мурожаат билан чиқилганлиги билдириб ўтилган. (Бу юзадан Хоразм ҳудудий электр тармоқлари Акциядорлик жамиятига мурожаат қилинган).

Ҳудудда ичимлик суви тармоғи мавжуд эмас.

Шунингдек, ҳудуд аҳолиси “Мустақиллик” маҳалласидан туман марказига йўўналишли автобуслар қатнови йўлга қўйилмаганлигини билдириб ўтишган.

“Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ўзининг биносига эга эмас. Мазкур масалани тадбиркорлик субъектларини фаол жалб қилиш ҳисобига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи комплексини давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида қуриш орқали ҳал этиш мақсадга мувофиқ. 

Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб, Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И

  1. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Ҳазорасп туманида ўтказилган жамоатчилик мониторинги тадбирлари якунлари юзасидан маълумотномаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин
  2. Туман ҳокимининг ўринбосари У.Авазовга, туман йўл хўжалиги туман пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси раҳбари О.Саидов, “Хоразм сув таъминоти” МЧЖ туман бўлими бошлиғи Ш.Маткаримов, “Ҳазорасп тумани электр таъминоти” корхонаси бошлиғи О.Болтаевлар билан биргаликда маълумотномада кўрсатилган:

- “Саноат” маҳалласидаги кўчаларда сув қувурлари ва колодецлар ўрнатилган жойлардаги бузилган асфальтларни текислаш;

- ҳудуддаги қарийб таъмирталаб ҳолатдаги 15 км. йўлни таъмирлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

- “Мустақиллик” маҳалласининг “Боғи эрам” кўчасидаги электр масаласида муаммоларни бартараф қилиш;

- ҳудудга ичимлик суви тармоғини ўтказиш бўйича тегишли ташкилотлар билан келишиш мақсадида таклиф тайёрлаш;

- “Мустақиллик” маҳалласидан туман марказига йўўналишли автобуслар қатнови йўлга қўйиш чораларини кўриш  топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиш топширилсин.
  2. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг ўринбосари У.Авазов ҳамда Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссия (Б.Қосимов) зиммасига юклатилсин.

 Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг депутатисессия раиси                              Б.Қосимов

 

ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

 

 Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 2-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 2-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан таклифни атрофлича муҳокама қилиб, Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И

  1. Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Ўктам Рустамовичнинг Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 2-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин
  2. Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режасини орттириб бажарилган қисмидан 54 000 000 (эллик тўрт миллион) сўм маблағ Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тартибда ўтказилган мажлис баёни                     16-бандига асосан туман ҳокимлиги ходимларининг иш самарадорлиги ва маъсулиятини ошириш учун уларнинг меҳнатини моддий жихатдан қўллаб қуватлаш мақсадида ажратилсин.
  3. Туман Молия бўлими (Ш.Жуманиязов)га ушбу қарордан келиб чиқиб, кўрсатилган маблағни режалаштириш учун туман маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин
  4. Ҳазорасп туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи в.б (А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
  5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари З.Оллақулиев ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохатни амалгаошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаров зиммаларига юклатилсин.

 

Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг депутати, сессия раиси                               Б.Қосимов

 

ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

 

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2020 йил 12 майдаги 10-42/2-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш  тўғрисида 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 93-моддасига мувофиқ ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

Қарор қилади:

  1. Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг 2020 йил 13 июндаги 2-сонли қарори маъқуллансин.
  2. Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг 17-Гузармонлар сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга 2020 йил 14 июн якшанба кунига тайинланган депутатлик сайлови номуайян муддатга қолдирилсин.
  3. 17-Гузармонлар сайлов округи депутатлигига сайлов ўтказувчи округ ва участка сайлов комиссиялари сайлов куни белгилангандан кейин, сайлов кунидан бир ой олдин хабардор қилинсин.
  4. Ушбу қарор Ҳазорасп туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  5. Ушбу қарор топшириқлари ижросини назорат қилиш ижтимоий-маданий ривожланиш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда ишлаш масалалари бўйича комиссиясига юклатилсин.

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши депутати, сессия раиси                                           Б.Қосимов