АҲОЛИ МАНФААТИ ЙЎЛИДА ҲАЙРЛИ ИШЛАР
АҲОЛИ МАНФААТИ ЙЎЛИДА ҲАЙРЛИ ИШЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 27 февраль куни "Тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар” бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишда бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Белгиланган топшириқлар асосида Ҳазорасп туманида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. Яъни тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Жумладан, туманимиздаги камбағал оилалар қатлами аниқланиб, уларни камбағалликдан чиқариш ишлари олиб борилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташаббуси билан Ҳазорасп туманида ҳар бир сектор кесимида маҳаллаларда аниқланган камбағал оилаларга ёрдамлар кўрсатилди.
Жумладан, камбағалликни қисқартириш мақсадида "Шовот”, "Овшар”, "Жувондур” , "Буюк сиймо” маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар биридан 10 нафардан кам таъминланган жами 40 та оилага ҳомийлик асосида энг замонавий тикув машиналари бепул тарқатилди. Бундан ташқари, улар тумандаги фаол фермерлар томонидан такрорий экинга ерни шудгор қилиб, уруғлик етказиб бериш ва ердан унумли фойдаланиши, ернинг мелиоратив ҳолатини бузмаслик, оилавий даромадларни ошириши тўғрисида шартнома туздилар. Бу эса ушбу оилаларнинг келгусида албатта камбағалликдан чиқишида муҳим аҳамият касб этади.
-Мен бугун жуда хурсанман. Чунки, менга тикув машинаси бепул берилди. Бундан ташқари, тикиш учун матолар бўз ва докани ҳам келтиришди. Докадан ниқоблар тиксам, бўздан йиғим терим ҳосили учун этаклар тикаман. Бу эса менинг оиламга даромад бўлади. Бунинг учун мен Президентимиздан миннатдорман,-дейди карваклик Шаҳноза Кенжаева.
Дарҳақиқат, туманимизда камбағал оилаларни камбағалликдан чиқариш борасида янада кўплаб ижобий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, туманда қишлоқ хўжалиги экин айланма ҳаракатида бўлмаган 200 гектар ер майдони ҳам ўзлаштирилиб, 8 километр масофадан сув олиб келиниб, экиш ҳолатига тайёрланиб, меҳнатга банд бўлмаган 732 нафар оилаларга экин экиш учун ажратиб берилди. Ҳозирда экин майдонларида экилган уруғлар униб чиққани кўзни қувонтиради.
Ушбу ҳайрия ишларида Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Содиқжон Турдиев ва вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Жахонгир Садуллаевлар иштирок этдилар.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган кўрсатма ва топшириқларига асосан, Ҳазорасп туманида томорқалардан унумли фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда.
Ишчи гуруҳлари томонидан олиб борилган тарғибот ишлари ва кўрсатилаётган ёрдам натижасида аҳоли томорқалари кундан кунга яшилликка бурканмоқда.
Мен бугун томарқамдан унумли фойдаланмоқдаман. Чунки, менинг томорқам, менинг даромадим манбаим, - дейди Равшан Қаландаров. Менга кўрсатилаётган ёрдам натижасида ўз боғимда иссиқхона ташкил этдим. Ҳозирда бу ерда кулпнай пишиб, памидор, бодринг ҳосил бериб, атиргуллар қийғос очилиб турибди. Бунинг учун мен аввало ўз халқини ўйлайдиган, халқининг фаровон яшашини, камбағал бўлмаслигини истайдиган Президентимизга мингдан минг раҳмат айтаман. Илоҳим Юртбошимиз доимо омон бўлсинлар.
Албатта, давлатмиз раҳбари бугунги синовли дамларда ҳар бир фуқаронинг оиласи тинч, даромади етарли бўлиши, улардан доимий хабар олиниши муҳим эканлигини борасида берилган топшириқларига асосан туманимизда ҳам туман ҳокими, сектор раҳбарлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ва "Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида бир қатор ишлар олиб борилмоқда. Яъни туманда истиқомат қилувчи 2 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 39 нафар якка-ёлғиз ва ногиронлиги бўлган инсонлар оилаларидан доимий хабар олиниб, моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Жумладан, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман бўлими қошида ташкил этилган Ҳомийлик марказига яъни, 1197 қисқа рақамли ишонч телефонига келиб тушган мурожаатлар асосида 812 та оилага, 91 800 000 сўмлик ва бугунги вазият туфайли тирикчилик манбасидан узилиб қолган 1014 нафар оилага 143 000 000 сўмлик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари манзилли рўхати асосида санитар-гигеник қоидаларига мувофиқ, карантин талабларига қатъий риоя этилган ҳолда етказиб берилмоқда. Бугунги кунда бундай ҳайрия ишлари давом этмоқда.