Ҳаётимиз кўрки, оилаларимиз файзи, қалбимиз қувончи бўлган аёллар байрми, яъни 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тумандаги "Дунё" кафесида тантанали тадбир ўтказилди.
Тадбирга туманда фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилотлари, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва меҳнат фахрийлари таклиф этилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Сухроб Қурязов, туман халқ таълими бўлими мудири Шерзод Ахмедов, туман мактабгача таълими бўлими мудири Манзура Сапаева ва туман ҳокимлигининг тегишли мутасадди раҳбарлари иштирок этди.
Иштирокчилар сўзга чиқиб, тизимда жонкуярлик билан меҳнат қилиб келаётган хотин-қизларни табриклаб, уларга байрам совғаларини топширдилар.
Тадбирнинг бадиий қисмида туман маданият бўлими хонандалари, жажжи болажонлар томонидан аёл, унинг бахти, юрт мадҳи, тинчлик, она Ватанни мадҳ этувчи шеър, қўшиқлар айтиб, рақсга тушишди ва барчага кўтаринкилик ва байрамона кайфият улашдилар.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.