АЁЛЛАР БАНДЛИГИ ОИЛА ФАРОВОНЛИГИ ДЕМАКДИР


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугунги кунда аёллар бандлигини таъминлаш давлатимиз сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бирига айланган, десак муболаға бўлмайди.

Бу борада туманимизда ҳам туман ҳокими раҳбарлигида хотин-қизларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш, касб-ҳунарга ўқитиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, туман ҳокими ташаббускорлигида “Боғдор” маҳалласида маҳалла гузари қурилишига бел боғлаган тадбиркор Иззат Саидаҳмедовнинг мақсади ҳам бугун кўпгина ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлашдир.

Айни дамда тадбиркор маҳалла гузарининг бир қисмини ишга тушириб, эркаклар кийимини ишлаб чиқариш учун маҳалладаги 7 нафар аёлларнинг бандлигини таъминлади.

Туман ҳокими тадбиркор ва тикувчилик цехида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар билан суҳбатлашар экан, улар ҳаётдан мамнунликларини, яратиб берилаётган шароитлар учун Президентимиздан миннатдор эканликларини билдирдилар.

Дарҳақиқат,  бугун аёлларнинг иш билан банд бўлиши,  уларнинг бугунги ҳаётидан мамнун ва рози бўлиб яшашини ҳамда оила фаровонлигини таъминламоқда. 

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.