9 ТА ХОНАДОНГА КЎМИР МАҲСУЛОТИ БЕПУЛ ЕТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Кунлар совиб, қиш ўз ҳукмини ўтказиши билан аҳолининг иссиқлик манбаларига бўлган этиёжи ошади. Шундай кунларда муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам кўрсатиш ҳар бир раҳбар олдидаги масъулиятли бурчидир.

Жумладан, бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов Ғафур Ғулом маҳалласида бўлиб, аҳоли билан учрашди ва ҳоким раҳбарлигида 1-сектор ҳудудида яшовчи камбағал, боқувчиси йўқ, кам таъминланган 9 та хонадоннинг ҳар бирига 12 қопдан кўмир маҳсулотлари бепул тарқатилди.
Дарҳақиқат, ҳар биримизнинг кўнглимизда яхши ниятлар, эзгу умидлар бўлса доимо бошимизга қут-барака ёғилаверади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.