848 НАФАР ФУҚАРО ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

848 НАФАР ФУҚАРО ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ

 

Тиббий кўрик инсонлар саломатлигини сақлаш, касалликлар келиб чикиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган тадбирлардан биридир. Ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади.

Шу мақсадда туман прокурори Д.Мадримов ташабускорлигида 2 -сектор ҳудудидаги “Оқ майдон” маҳалласи аҳолиси учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик давомида сектор ҳудудида фаолият юритаётган 32 нафар потранаж хамширалар хонадонларда бўлиб, фуқароларга хизмат кўрсатиб, аҳолини тиббий кўрикка жалб қилишди.

Маҳаллада ўтказилган хатлов натижасида 60 ёшдан катта 198 фуқаролардан 95 нафар сурункали касаллиги бор фуқаролар, ногиронлиги бор 85 нафар фуқаро, шулардан 1-гуруҳ 15 нафар, 2-гуруҳ 70 нафар , ногирон болаларнинг 12 нафари ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 3 нафар беморлар аниқланди.  

Ўтказилган Сайёр тиббий кўрикда УТТ, ЭКГ, лаборант, кардиолог, травматолог, терапевт, отолоринголог, офтольмолог, эндокринолог, гинеколог, хирург, педиатр, невропотолог мутахассислари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказдилар.

 Тиббий кўрик давомида 901 хонадон 4257 нафар аҳоли патранаж хизмати билан қамраб олиниб, 848 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.  Ўтказилган тиббий кўрикда 158 нафар фуқарода касалликлар аниқланди.

719 нафар фуқарога тиббий маслаҳат, 127 нафарига амбулатор даво муолажалари белгиланди. 2 нафарига стационар даво белгиланиб, туман шифохонасида стационар даволаниши учун йўлланма берилди. Шунингдек, мобил тиббий бригада ташкил қилиниб, 2 нафар бемор уйида тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тадбир давомида, соғлом турмуш тарзи тўғрисида суҳбатлар ўтказилиши билан бирга буклет варақалари тарқатилди.

Фуқаролар яратилган бу имкониятдан мамнун эканликларини ва сайёр тиббий кўрик ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.