3-сонли ДМТТ фаолияти ўрганилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун туман ҳокими ўринбосари С.Қурязов ва ишчи гуруҳи тумандаги 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, болажонлар учун яратилган шароитлар, таълим-тарбия олиши, истеъмол қилаётган маҳсулотлар сифати, ошхонада ходимларнинг гигена қоидаларига риоя қилиш ҳолати, таомнома ва омборхонадаги маҳсулотлари ҳолатлари билан танишдилар.

Ўрганишлар давомида ушбу МТТда бир қатор камчиликлар аниқланди ва тегишли ходимларга камчиликларни бартараф этиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.