21 октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун туманимиздаги “Фольклор театри”да Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”даги қонуни қабул қилинганининг 34 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.


Тадбирда туман ҳокими ўринбосари С.Қурязов ва туман MMTБ бошлиғи Ш. Ахмедовлар иштирок этиб, ўзбек тилининг нақадар бой ва эъзозли эканлигини, тилимиз бор экан миллатимиз тоабад мавжудлигини, уни авайлаш, асраш эса ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

 



Шундан сўнг байрам дастури бошланди ва ўзбек тилини тараннум этувчи шеърлар, Навоий бобомиз акс этган саҳна кўринишлари, ёш ихлосманд хонандалар қўшиқлари ва бири-биридан жозибали рақслари ҳамда турли йўналишдаги чиқишлари намойиш этилди. Тадбир барчага кўтаринкилик бахш этди.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.