2025 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини ташкил этиш бўйича  семинар бўлиб ўтди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун Ҳазорасп туманидаги 3-сектор ҳудудида жойлашган "Ойбек Асадбек Казбек"  фермер хўжалигида 2025 йил ҳосили учун ғалла экиш ишларини ташкил этиш бўйича  семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокими З.Абдиримов, сектор раҳбарлари ва соҳа мутахассислари иштирокчиларга ғаллани белгиланган муддатларда экиш, экиш жараёнида яхлит контурларни танлаш, мавсумда зарур бўладиган моддий-техника ресурсларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб бериш, бошоқли дон ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва фермер хўжаликларининг манфаатдорлигини ошириш борасида тушунтириб ўтдилар.

 

 

Семинар иштирокчилари  ғалла экишга тайёргарлик ишлари ва бу жараёнга жалб этилган техникалар билан ҳам танишиш билан бирга керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Маълумот ўрнида: туманда 2025 йил ҳосили учун 8 та ҳудудда жами 112 та фермер хўжаликлари   томонидан 2600 гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилган.

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги

 Матбуот хизмати.