2023 йил 1 январдан бошлаб кимларнинг пенсия миқдори ошади


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

2023 йил 1 январдан бошлаб кимларнинг пенсия миқдори ошади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги №60-сонли Фармонида 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни хисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорини ўн баравардан ўн икки бараваргача оширилиши кўрсатилган.

Ҳозирги кунда ўртача ойлик иш ҳаки миқдори ўн баравардан яъни 3 240 000 сўмдан юқори бўлган пенсионерларнинг пенсияси 2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўн икки баравари яъни 3 888 000 сўм бўлганлиги сабабли уларнинг пенсия миқдори қайта ҳисобланади.

 

БТПЖ Ҳазорасп туман бўлим бошлиғи ўринбосари                                 Ғ.Махмудов