20 МИЛЛИОН СЎМЛИК МУСИҚА АСБОБЛАРИ туман ҳоким томонидан ёшларимизга топширилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туманида ёшларимизнинг билимли ва ҳар томонлама баркамол бўлиб, вояга етишлари борасида бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда ва иқтидорли ёшлар қўллаб-қувватланмоқда.
Жумладан, бугунги тадбир ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилди.

13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабига ташриф буюрган Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов ёшлар билан учрашар экан, соғлом ҳамда баркамол авлодни вояга етказиш юртимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини, ёшларимиз бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб, эртанги порлоқ келажагимизга ҳисса қўшиши лозимлигини таъкидлаб ўтди ва барчани кириб келаётган Янги йил байрами билан табриклади.
Тадбир давомида туман ҳокимлиги томонидан ажратилган 20 миллион сўмлик махсус рубоб, доира ва ўқувчиларга мўлжалланган дутор, доира рубоблар Маданият бўлими тасарруфидаги маданият марказларидаги бадиий жамоа ва тўгарак қатнашчиларига етказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон мақомчилар кўрик танлови Хоразм вилояти босқичи ва Халқаро мақомчилар кўрик танлови совриндори Асадбек Сарваров, онлайин тарзда ўтказилган виолончель бўйича Халқаро кўрик танлов совриндори Кенжабек Кенжаевларга туман ҳоким томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Ушбу тадбирда Халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов, туман ҳокими ўринбосари А.Дўсчанов, туман маданият раҳбари У. Яқубовлар иштирок этди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.