14-январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир ўтказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Юртимиз мустақилликка эришган илк йилларда 14 январь санасида Ўзбекистон Республикасининг Қуролли кучларига асос солинди. Айнан шу сана ҳар йили мамлакатимизда Ватан ҳимоячилари куни деб белгиланиб, юртимиз бўйлаб кенг нишонланиб келинмоқда.

Бугун тумандаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тарбияланувчи ўғил-қизлар ва тарбиячилар иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Унда  Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бошлиғи Шарқия Аҳмедова, туман ФВБ бошлиғи ўринбосари, катта лейтенант Темурбек Рахманов ва туман ҳокимининг Матбуот котиби Жамила Усмановалар меҳмон бўлишди.

 

Тадбирда сўзга чиққанлар Ватанимизни севиш, ҳар бир қариш ерини асраб-авайлаш шарафли ва савобли бўлиш билан бирга, барчамизнинг бурчимиз экани таъкидладилар.

Шундан сўнг жажжи ўғил-қизларимиз ва тарбиячилар томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди. Улар она Ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқ, шеърлар айтиб, саҳна кўринишларини намойиш этишди.

Байрам тадбири барчага хуш кайфият улашди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.