12-СОНЛИ МТТ БОЛАЖОНЛАРНИ ЎЗ БАҒРИГА ОЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

12-СОНЛИ МТТ БОЛАЖОНЛАРНИ ЎЗ БАҒРИГА ОЛДИ

Ҳазорасп туманидаги Мунис Хоразмий маҳалласида фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим ташкилоти янги бинода ўз фаолиятини бошлади.

Ушб мактабгача таълим ташкилоти 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, маҳалладаги 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган жажжи ўғил-қизларни ўз бағрига олиб, келгусида сифатли таълим-тарбия беришни мақсад қилган.

Таълим ташкилотининг қайта реконструкцияси учун 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилиб, лойиҳачи “Келажак лойиҳа люкс” МЧЖ томонидан бунёд этилди.

Бугун боғчанинг очилиш маросимида туман  ҳокимининг ўринбосари Сухроб Қурязов қатнашди ва туманда мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ишлар борасида тўхталиб, барча устоз ва мураббийларни яқинлашиб келаётган касб байрамлари билан муборакбод этди.

Шундан сўнг алвон лента қирқилди ва  тадбир қатнашчилари мактабгача таълим ташкилотида болажонларимиз учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган нуронийлар, маҳалла аҳолиси мамлакатимизда болажонларнинг ҳар томонлама баркамол инсонлар бўлиб улғайишида тинмай ғамхўрлик кўрсатиб келаётган Президентимизга самимий миннатдорчиликларини изҳор этдилар. 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.