1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Болалик—ҳаёт уммонининг мусаффо сарчашмаси. Боиси, у ҳар бир мурғак қалб учун ташвишлардан йироқ, эзгуликка тўла лаҳзалардир. Гўдакларнинг баҳор тонги мисол беғубор қалби фақат яхшиликларга йўғрилган бўлади. Шу сабаб 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни энг қувончли байрам сифатида бутун дунё бўйлаб кенг нишонланади.


Ҳазорасп туманида ҳам 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тантанали тарзда нишонланди. Байрам тадбири болажонлар томонидан тайёрланган бадиий дастурлар, жажжи болажонлар рақслари билан янада файзли бўлди.
Шунингдек, туманимизнинг хушовоз хонандалари томонидан янграган куй-қўшиқлар барчага кўтаринкилик улашди.


Тадбирда туман ҳокими Зафар Абдиримов ва сектор раҳбарлари иштирок қилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.