Ҳоким ва ёшлар учрашуви
Автор:
Сабрижамил
Ҳазорасп туманида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 50 935 нафар бўлиб, уларнинг бандлигини таъминлаш, ўз қизиқишларига қараб замонавий касбларга ўқитиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокими Зафарбек Абдиримов 1-сектор ҳудудидаги Юқори Шовот, Шовот, Карвак, Ғафур Ғулом, Қиртепа, Амударё, Янгиобод, Буюк аждодлар маҳаллаларидан келган ёшлар билан учрашувлар ўтказди.
Очиқ ва самимий тарзда кечган мулоқотларда ёшларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилиб, субсидия ва имтиёзли кредит олиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, иқтидорли йигит-қизларни қўллаб-қувватлаш масалаларида амалий ёрдам кўрсатилди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати.