Ҳоким қабули
Автор:
Сабрижамил
Ҳар ҳафтанинг чоршанба куни бўлгани каби, бугун 8 ноябрь куни туман ҳокимининг фуқаролар билан қабули бўлиб ўтди.
Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири О.Бабаев, туман ҳокими ўринбосарлари ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Туманимизнинг маҳаллаларидан келган фуқаролар ўзларини ташвишлантираётган муаммолар бўйича мурожаат қилдилар. Мурожаатлар жами 42 та бўлиб, 19 та мурожаат шу ернинг ўзида ҳал бўлди ва 11 тасининг ижобий ҳал этилиши юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Қолган 9 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 3 та мурожаат рад этилди.
Фуқароларнинг муаммоларини тинглаш, уларга ёрдам кўрсатиш ҳар биримизнинг масъулиятли бурчимиздир.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.