Ҳазорасп тумани ҳокими Абдиримов Зафар Атаназаровичнинг байрам табриги


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ассалому алайкум, ҳурматли ҳарбийлар, сержант, офицер ва генераллар!

Қуролли Кучларимиз хизматчилари ва фахрийлари!

Қадрли юртдошлар!

Сизларни, сизлар орқали кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этаман.

Ушбу қувончли айёмда ўз ҳаётини она юрт ҳимоясидек улуғ ишга бағишлаган сиз, азизларга ўзимнинг юксак ҳурмат ва эҳтиромимни билдираман.

Ҳеч шубҳасиз, мард ва олижаноб халқимиз ўзининг муқаддас қасамёдига ҳамиша содиқ бўлиб, хизмат бурчини ерда ҳам, кўкда ҳам шараф билан адо этаётган сизлар каби забардаст фарзандлари – баҳодир ва довюрак ҳарбийларимиз билан ҳақли равишда фахрланади.

Барчамизга маълумки, сўнгги йилларда Муҳтарам Юртбошимиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси билан ҳарбий соҳани ислоҳ этишга жиддий эътибор қаратилди ва миллий армиямизнинг қиёфаси, салоҳияти тубдан ўзгарди.

Мана шундай ислоҳотлар натижасида барчамиз Ватан, халқ ва армия бири-бирига нақадар яқин ва муштарак эканини ҳар қачонгидан ҳам теран ҳис этмоқдамиз ва биз сизлар каби ғоят масъулиятли ва олижаноб вазифани шараф билан адо этиб келаётган, мард ва жасур, эл-юртга садоқатли ўғлонларимиз билан ҳақли равишда фахрланамиз.
Айнан сизларнинг ерда ва кўкда, сувда ва қуруқликда олиб бораётган мардона хизматларингиз туфайли осмонимиз мусаффо, халқимиз хотиржам яшамоқда, юртимиз обод, ҳаётимиз фаровон бўлмоқда.

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар, Қуролли Кучларимиз хизматчилари ва фахрийлари!

Сиз, азизларни, сизлар орқали оила аъзоларингизни Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли хизмат вазифангизда улкан зафарлар тилайман.

Куч-ғайратингиз, шаъну шарафингиз янада зиёда бўлсин!

Эл-юртимизнинг юксак меҳри ва ишончи сизларга доимо ёр бўлсин!