Ҳазорасп тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Абдиримов Зафар Атаназаровичнинг МУРОЖААТИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Давлатимиз раҳбарининг Хоразм вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқлари ижросини самарали ташкил этиш юзасидан Ҳазорасп тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари 
Абдиримов Зафар Атаназаровичнинг МУРОЖААТИ

Муҳтарам Президентимизнинг 29 февраль ва 1 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифлари ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда катта аҳамиятга эга бўлган тадбир бўлди.

Юртимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолимизга муносиб турмуш шароитларини, ишчи ўринларни яратиш орқали бандликни таъминлаш бўйича барча куч ва имкониятлар сафарбар қилинмоқда. Ушбу топшириқларнинг ижросини ўз вақтида сифатли таъминлаш мақсадида Ҳазорасп туманида қолаверса, 1-сектор ҳудудида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Жумладан:

- Кичик ва ўрта бизнесни янада қўллаб-қувватлаш учун гаровсиз 100 млн.сўмгача ва кичик ва ўрта саноат лойиҳаларига 1,5 млрд. сўмгача 18 фоиздан 7 йил муддатга, 2 йил имтиёзли даври билан кредит маблағларни ажратилади.

Шундан келиб чиқиб, кичик бизнесни ривожлантириш учун туманимизда 133 млрд.сўм маблағ ажратилиши белгиланган.

 Ушбу маблағ ҳисобига маҳаллаларда 810 та лойиҳа амала оширилиши ва 4 430 иш ўринлари яратиш белгиланди.

1-сектор ҳудудида 12 маҳаллада 207 та лойиҳага 34 млрд. сўм ажратиб, 1 120 та иш ўринлари яратилиши бўйича ишлар бошлаб юборилди.

Шунингдек, маҳаллаларда ишсизликни йўқотиш, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастури доирасида тумандаги 486 та хонадонларда интенсив усулда балиқ боқиш йўлга қўйилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз аҳолимизни бандлигини таъминлаш мақсадида 356 нафар фуқароларга, 2 млрд. 655 млн. сўмлик субсидиялар ажратилади. Бунинг натижасида
769 та янги иш ўринлари яратилади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан тумандаги “Баркамол авлод” маҳалласида 53 та лойиҳадан иборат Чарм саноат зонаси ташкил этилиши белгиланган эди.

Айни дамда ушбу манзилда тадбиркорларга етарлича шароитлар яратилиши учун тизимли ишлар амалга оширилмоқда ва йил якунига қадар ишга тушунилиши режалаштирилган.

Туман марказига туташ ҳудудда  йил якунига қадар 23 та кўп қаватли уй қуриб, 550 та оилани яшаш шароитини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

- Тупроққалъа, Ҳазорасп, Хонқа ва Урганч туманидан ўтган
“4Р-156” автомобил йўлининг 84 километри, (шундан Ҳазорасп тумани ҳудудида 27 км) цемент бетон қопламага ўтказишга Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан
250 миллион доллар маблағларини жалб қилиш белгиланди.

Ушбу йўлларнинг икки ёнига беш қаторли дарахт эктиш, лойиҳаларини 2026 йил охиригача якунлаш чоралари кўриладиган бўлди.

Бундан ташқари, вилоятда эшитишида нуқсони бор бўлга 500 нафар болага (62 млрд. сўм) бепул кохлеар аппарати ва бошқа имплантлар қўйиш ҳамда 2 минг нафар болани (5 млрд сўм) эшитиш мосламаси билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Паралимпия спорт турлари бўйича 10 нафар ёшларни 400 млн. сўмлик 7 турдаги спорт протез ва реабилитация воситаларини олиб бериладиган бўлди.

Туманда қўл меҳнати асосида гилам тўқиш, ипакчилик ва гиламчилик кооператцияларини ташкил қилиш, оилаларни ўқитиш, хонадонларга ихчам ускуналар ўрнатиш ҳамда пиллачилик соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш гаровсиз кредит бериш орқали лойиҳалар ишлаб чиқиб аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилади.

- инвестиция дастури доирасида лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 1 367 нафар

- савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишларида ўзини ўзи банд қилиш ва имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда норасмий банд бўлган аҳолини фаолиятини расмийлаштириш ҳисобига
5 30 нафар,

- қишлоқ хўжалигида доимий ва мавсумий ишлар билан банд қилиш ҳисобига 13  734 нафар,

- деҳқончилик қилиш учун 1 221 нафар ёшларга 240  гектар ер майдонлари ажратилиши режалаштирилди.

- қурилиш соҳасида аҳолини доимий ишларга жалб қилиш ва легаллаштириш ҳисобига 1171 нафар, фуқаронинг бандлиги таъминланади.

Шунингдек, аҳолини кичик ва ўрта бизнесга жалб қилиш орқали 6 845 нафар фуқароларни бандлиги таъминланади.

Азиз элдошлар!

Давлатимиз раҳбари томонидан топширилган белгиланган вазифаларни сидқидилдан бажаришда Сиз-у бизга омадлар ёр бўлсин.

Эътиборингиз учун раҳмат.