Ҳазорасп тумани Ички ишлар бўлими томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида жорий йилнинг 5 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликларИ юзасидан АХБОРОТИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Жорий йилнинг 5 ойи ҳолатига туман бўйича жами 64 та
(2024 йил 5 ойида 53 та) жиноят қайд этилиб, ўтган йилнинг
5 ойига нисбатан 11 тага ёки 20,8 фоизга (53/64) ошган.

Туман ҳудудида содир қилиган ўта оғир турдаги жиноятлар
9
тага ёки 112,5 фоизга (8/17), оғир турдаги жиноятлар 6 тага ёки
54,5
фоизга (11/17) ошган.

Қайд қилинган жиноятларнинг 17 таси ёки 26,5 фоизи ўта оғир,
17 таси ёки 26,5 фоизи оғир, 12 таси ёки 19,0 фоизи унча оғир бўлмаган ва 18 таси ёки 28,0 фоизи ижтимоий ҳавфи кам бўлган жиноятларни ташкил қилади.

Қайд қилинган 64 та жиноятларнинг 58 таси асосий, 6 таси қўшимча жиноят сифатида ҳисобга қўйилган.

Шундан, олдини олиниши мумкин бўлган жиноятлар 11 тага ёки
47,8 фоизига (23/12) камайган. Шунингдек, маҳалла ҳудудида содир қилинишига йўл қўйилган жиноятлар 6 тага ёки 66,7 фоизига (9/3) камайган.   

 Ташаббус билан аниқланадиган жиноятлар 7 тага ёки
23,3 фоизига (30/37) кўп аниқланган.

Ахборот технологияларидан фойдланиб содир қилинган жиноятлар 15 тага ёки 100 фоизига (0/15) ошган.

Ҳисобга қўйилган жиноятларнинг:

12 таси (18,0 %) олди олиниши лозим бўлган;

37 таси (58,0 %) аниқланадиган жиноятларни ташкил этади.

15 таси (24,0 %) жиноят кибер йўналишда содир қилинган.

Ҳисобга қўйилган жиноятлар ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан туманда ўртача 50,6 тадан 2024 йилда 34,9 тадан тўғри келган.

            Олди олиниши лозим бўлган жиноят турларидан:

- алимент 100 фоизга (1/2) ошган.

- енгил шикаст етказиш (1/1);

- ўлим билан боғлиқ бўлмаган йўл транспорт ҳодисаси (4/4) камаймаган.

- қотиллик 100 фоизга (2/0);

- оилавий зўравонлик 100 фоизга (2/0);

- номусга тегиш 100 фоизга (1/0)

- ўғирлик 50 фоизга (2/1);

- фирибгарлик 100 фоизга (5/0);

- ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси 50 фоизга (4/2) камайган.

Туман ҳудудида, қотиллик, оғир тан жароҳати етказиш, номусга тегиш, босқинчилик, талончилик, фирибгарлик, безорилик, ўртача оғир шикаст етказиш ва автотранспорт воситасини олиб қочиш жиоятлари содир қилинмаган. 

Шахслар томонидан содир этилган жиноятлар:

- ёшлар 25 фоизга (4/5) ошган.

- маст ҳолатда жиноятлар (1/1) камаймаган.

Вояга етмаганлар, муқаддам судланганлар, аёллар, ишсизлар, гуруҳлар томонидан жиноятлар содир қилинмаган.

Жиноят содир қилган шахслар:

- ёшлар 175 фоизга (4/11) ошган.

- маст ҳолатда жиноятлар (1/1) камаймаган.

Вояга етмаганлар, муқаддам судланганлар, аёллар, ишсизлар, гуруҳлар таркибидаги шахслар томонидан жиноятлар содир қилинмаган.

Олди олиниши лозим бўлган 12 та жиноятнинг турлари:

-1 та қасддан баданга енгил шикаст етказиш (109-м 1-қ Карвак маҳалласи);

-2 та вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш (122-м 1-қ Истиқлол, Наврўз маҳаллалари);

-1 та ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш (128-м 1-қ Овшар маҳалласи);

-1 та ўғирлик (169-м 1-қ Бешта маҳалласи);

-1 та экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш (198-м 2-қ Бўстонмаҳалласи);

-4 та ўлим билан боғлиқ бўлмаган ЙТҲ  (266-м 1-қ Ал-Хоразмий, Пичоқчи, Амударё ва Ишчилар маҳаллалари);

-2 та ўлим билан боғлиқ ЙТҲ  (266-м 2-қ Боғироғлар ва Пичоқчи маҳаллалари);

Рўйхатга олинган аниқланиши лозим бўлган 37 та жиноятларнинг турлари:

-1 та қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш (131-м 2-қ Ишчилар маҳалласи);

-2 та одам савдоси (135-м 2-қ Амударё маҳалласи);

-2 та ўзлаштириш (167-м 2-қ Зиёлилар маҳалласи);

-1 та ўғирлик (169-м 2-қ Гулзор маҳалласи);

-1 та валюта (177-м 2-қ Ишчилар маҳалласи);

-1 та этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш (1861-м 1-қ П.Махмуд маҳалласи);

-1 та ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш (197-модда Камолот маҳалласи);

-1 та пора олиш (210-м 2-қ Бўстон маҳалласи);

-1 та маъмурий назорат қоидасини бузиш (226-м 1-қ Оталиқ маҳалласи);

-1 та ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш
(228-м 1-қ Янгибозор маҳалласи);

-1 та гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш (2511-м 3-қ Боғдор маҳалласи);

-1 та тақиқланган экинларни етиштириш (270-м 1-қ М.Хоразмий маҳалласи);

-17 та гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда сотиш (273-м 5-қ Амударё, Боғи эрам, Буюк аждодлар, Гулзор, Зиёлилар, Карвак, Қовунчи, Пичоқчи, Янгибозор ва Янги обод маҳаллалари);

Рўйхатга олинган 15 та ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган жиноят турлари:

-5 та фирибгарлик (168-м 3-қ Гулзор, Ж.мангуберди, Ишчилар, Карвак ва М.Хоразмий маҳаллалари);

-8 та ўғирлик (169-м 3-қ Ал-Хоразмий, Ж.Мангуберди, Карвак, Наврўз, Ойбек, Шоди-хуррам ва Янгиобод маҳаллалари);

-2 та жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш (2441-м 2-қ Саноат ва Янги хаёт маҳаллалари) жиноятлари ҳисобга қўйилган.

Жорий йилининг 5 ойи давомида ҳисобга қўйилаган жиноятларнинг юқори салмоғи яъни 23 фоизи ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, 12 фоизи йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик ортидан содир қилинганлигини инобатга олиб, фуқароларимиздан фирибгарлар томонидан, интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатилаётган турли ҳил мазмундаги, ёлғон ахборотлар, ҳаволалар ва бепул хизмат кўрсатишни айтиб, билдирилаётган таклифларга ишониб қолмасликларни, шахсий ва банк карта маълумотларни сир сақлашларини, фирибгарлар тузоғига тушиб, алданиб қолмасликларни, йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя қилишларини сўраб қоламиз!