ЁШЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАНМОҚДА
Автор:
Сабрижамил
"Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 62-сонли Президент қарори асосида Пичоқчи маҳалласида яшовчи ака-ука Муҳаммад ва Хабибулла Тешабоевлар 100 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи олиб, нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.
Тешабоевлар нафақат ўзларининг шунингдек, маҳалласидаги 4 нафар ишсиз ёшларнинг ҳам бандлигини таъминлайди.
Бугун туман ҳокими Мақсудбек Абдуллаев ёш тадбиркорлар билан учрашар экан, мурожаатларини тинглаш билан бирга фаолиятларини янада кенгайтириш борасида ўз таклиф-тавсияларини бериб ўтди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати.