Ҳазорасп туман ҳокими   ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Вилоят ҳокимининг 2021 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-5110-сон қарорининг ижроси ҳақида”ги 156қ-сонли қарори юзасидан

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги ПҚ-5110-сонли қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан бугунги кунда маънавий қадрятларимизнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини янада ошириш, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маърифий меросида улуғланган, халқимиз томонидан асрлар давомида эъзозлаб келинаётган инсонпарварлик, шукроналик, бағрикенглик, меҳр-оқибат ва саховат туйғуларини кучайтириш ҳамда туманда муборак Рамазон ҳайитини муносиб нишонлаш мақсадида

  ҚАРОР    ҚИЛАМАН:

  1. Вилоят ҳокимининг 2021 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги
    ПҚ-5110-сон қарорининг ижроси ҳақида”ги 156қ-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан
    2021 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май – Пайшанба кунига тўғри келишини инобатга олиб, мамлакатимизда 2021 йил 13 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-6122-сонли Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПФ-6222-сонли Фармони билан 2021 йил 14-15 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Туман ҳокимининг ўринбосари (Б.Собиров), маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (М.Эшчанов) Рамазон ҳайитининг карантин қоидаларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирлани амалга оширсин.
  2. Туман ҳокимининг ахборот хизмати бўйича маслаҳатчиси (Ж.Усманова)га Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш тавсия этилсин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Б.Собиров зиммасига юклансин.

 

                  Ҳазорасп туман ҳокими                                                         У.Машарипов