Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг тўқсон биринчи сессияси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг тўқсон биринчи сессияси

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг тўқсон биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда депутатлар, секторлар раҳбарлари ва тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

 

Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов раислик қилди.

Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ Қабулхонасининг, туман сектор раҳбарлари ва ташкилотлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг 2022 йил 6 ойи давомида мурожаатлар билан ишлаш ва   6 ойи давомида секторлар ҳудудида олиб борилган ишлар юзасидан ҳиcоботлари, ҳоким ўринбосарларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари ва туман ҳокимлигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича мурожаатларни қабул қилиш, ҳар ҳафта сайёр қабуллар ўтказиш натижалари тўғрисида маълумотлари тингланди.

Шунингдек, туман маҳаллий бюджети маблағларини сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сонли Фармони 12-банди ижроси юзасидан вилоят бюджетидан қайтариш шарти билан туман маҳаллий бюджетига ажратилган бюджет ссудасини қайтариш, туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган “Аёллар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш масалалари муҳокама қилинди.

Сессия давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-258-сонли қарорига асосан тумандаги ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан бепул ун тарқатиш тўғрисида ҳамда Ҳазорасп туман ҳокимининг “Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва бошқа ўринбосарини лавозимга тайинлаш тўғрисида”ги қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар фикри тингланиб, қарор қабул қилинди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.