Ҳайрия тадбири
Хайр-саховат ва меҳр-мурувват кўрсатиш, беморлар, имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиш ўзбек халқининг азалий қадриятларидан бири ҳисобланади.
Ушбу қадриятга амал қилган ҳолда туманимизда ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда. Доимий тарзда ногиронлиги бўлган шахсларга, кам таъминланган, якка ёлғизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқароларга моддий ёрдамлар кўрсатилиб, ҳайрия тадбирлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, туман ҳокими З.Абдиримов ва 3-сектор раҳбари Ж.Мадаминовлар томонидан “Ишчилар” маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Нодирбек Абдуллаев ҳолидан хабар олиниб, фуқарога ёғ, ун, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва қиш мавсумини беталоват ўтказиши учун кўмир ёқилғиси етказилди.
Дарҳақиқат, халкимизнинг маданий мероси ҳисобланган Мехр ва саховат кўрсатиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиздир.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати.