“Ватан таянчи” отряди аъзоларига кўкрак нишони топширилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун тумандаги 25-сонли умумтаълим мактабида 14-18-27-29-37-43-49 сонли мактабларда ташкил этилган “Ватан таянчи” отряди аъзоларига кўкрак нишонлари топшириш тадбири бўлиб ўтди. Унда туман мудофаа ишлари бўлими, туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар иштирок этди.

 

Маълумот ўрнида: “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати Мудофаа вазирлиги ҳузурида ташкил этилган бўлиб юрт равнақи йўлида хизмат қиладиган ватанпарвар ёшларни тарбиялашдек муҳим вазифани амалга оширади. Шунингдек, ҳаракат аъзолигига қабул қилинган фаол ўқувчилар олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун имтиёзли тавсиянома ҳамда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча баллни қўлга киритади.



Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.