"УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ" ЎТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

"УСТОЗЛАР МИЛЛИЙ ФОРУМИ" ЎТКАЗИЛДИ

Бугун байрамона безатилган туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида “Устозлар миллий форуми” ўтказилди.

Тадбирни туман ҳокими Ў.Машарипов очиб берди ва иштирокчиларни Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги ҳамда бошланаётган Янги ўқув йили билан табриклади.

Шунингдек, бир гуруҳ фидойи соҳа ходимлари яъни мактаб директорлари, таълим соҳасида муваффақиятларга эришган фаол устозлар муносиб равишда тақдирландилар.

Тадбир давомида туман халқ таълими бўлими мудири Ш.Ахмедов тизимда амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган муваффақиятлар ва янги ўқув йилидаги режалар ҳақида сўз юритди.

Форум давомида туман маданият бўлими ходимлари-хонандалар томонидан янграган куй-қўшиқлар ва жажжи болажонларнинг рақслари барчага байрамона кайфият улашди.

Ўтказилган “Устозлар миллий форуми”да  тумандаги барча умумтаълим мактаблари раҳбарлари ва фидойи ўқитувчилар, таълим соҳасида узоқ йиллар хизмат қилган фахрий устозлар иштирок этишди.

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.