ЎҚУВЧИЛАР КАСБ ҲУНАР КЎНИКМАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА РОБОТОТЕХНИКАНИНГ ЎРНИ
Мамлакатимизда болаларнинг робототехникани ўрганиши учун имкониятлар яратилаётгани қувонарлидир. Бу борада туманимизда ҳам ёшларни технология, илм-фанга қизиқтириш мақсадида турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Ҳусусан, тумандаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида робототехника синф хоналари ташкил этилиб, замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Мазкур таълим муассасасида ўқувчиларимиз робототехника фанини изчиллик билан ўзлаштириб, замон талабларига мос тарзда фан бўйича ӯз билимларини кенгайтирмоқдалар.
Албатта, Робототехникани ўрганиш болаларда ўзларига ишончни мустаҳкамлаш, мустақил равишда ишлаш, хотира ва эътиборни кучайтириш, аниқ фанларни осон ўзлаштириш каби ижобий хусусиятларни ривожлантиради.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.