Ташаккурномалар топширилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 
 

Ҳазорасп туманидаги мавжуд 47 та маҳаллада 47 нафар ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб бормоқдалар.

Улар инсон қадрини улуғлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар давомида “Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, давлат сиёсатини маҳаллагача тушириш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ўз ишига масъулият ҳамда фидойилик билан ёндошиб, кўпчиликка намуна бўлмоқдалар.


Хусусан, Ҳазорасп туманидаги ана шундай яъни 10 нафар ҳоким ёрдамчилари аҳолининг даромадини кўпайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, шу орқали камбағалликни қисқартириш мақсадлари йўлидаги самарали фаолиятлари учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.Қўчқоровнинг “Ташаккурнома”лари билан тақдирландилар.

Ташаккурномалар туман ҳокими Ўктам Машарипов томонидан ҳоким ёрдамчиларига топширилди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати