Тадбиркорлик


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Фуқароларнинг тадбиркорлик билан шуғулланиши албатта, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини яхшилашда, камбағалликни қисқартириб, ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

“Буюк сиймо” маҳалласида тадбиркорлик фаолиятини бошлаган Қахрамон Собиров ҳам бугунги кунда 12 нафар фуқаро бандлигини таъминлаган. Айни кунда тикувчилик цехида эркаклар кийимлари тикилиб, ички бозорга чақарилмоқда.



Бугун Ҳазорасп туман ҳокими Зафар Абдиримов ушбу тикувчилик цехи фаолияти билан танишди ва тадбиркор билан учрашиб, фикрларини тинглади.
Тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтириш истаги борлигини билдирган Қахрамон Собиров яратилаётган барча имкониятлар учун Президентимизга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.