Тадбиркорлик


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Мансурбек Абдиримов ишбилармон тадбиркорлардан бири. У жуда ҳаракатчан ва меҳнаткаш.
Негаки, Мансурбек “Олма пиш оғзимга туш” деб ўтиришни истамайди. Шунинг учун ҳам ўз хонадонида парранда боқишни, чаён парваришлашни ва тикув машинасини олиб ўз оиласининг бандлигини таъминлади.

Айни пайтда ҳеч кимдан кам эмас. Рўзғори бут, дастурхони тўкин.

-Мен чет давлатларида ишлашни маъқул деб топмайман. Чунки юртимизда тадбиркорлик қилиш учун барча имкониятлар бор. Масалан мен ҳозирда Қизил Калифорния чувалчангини парваришламоқдаман, шунингдек 500 дона "Қора Шахзода "зотли товуқларим бор. Яқинда уларнинг тухумларидан 1500 та жўжа чиқди. Бундан ташқари келинларимга тикув машиналари олиб берганман. Улар тикувчилик билан шуғулланиб оиламиз даромадига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар,-дейди Мансурбек Абдиримов.

Туман ҳокими М.Абдиримов фаолияти билан танишар экан, паррандачилик ва чувалчанг парваришлаш борасида ўз таклиф, тафсияларини бериб ўтди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.