Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” чунки, давлатнинг асоси халқдир. Халқ бўлмаса давлат ҳам бўлмайди.
Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимизда фуқаролар давлат томонидан яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, тадбиркор бўлмоқдалар.
Бугун Ҳазорасп тумани ҳокими З.Абдиримов тадбиркорлар билан учрашиб, очиқ мулоқот олиб борди. Мулоқот жараёнида тадбиркорлар ўз фаолиятларини кенгайтириш, кредит ажратиш ва ажратилган кредитларнинг тўлов муддатларини узайтириш, электр таъминоти ва солиқ тўловлари билан боғлиқ масалалар хусусида мурожаат қилдилар.
Мурожаати тингланган тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб, ижобий ҳал қилиниши белгиланди. Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар янги бизнес ғоялари бўйича ўз таклифларини ҳам билдирдилар.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.